Latest news

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Вадим Абрамов: "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди. Бу ҳам футболдаги бир айёрлик" News

Вадим Абрамов: "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди. Бу ҳам футболдаги бир айёрлик"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.





Ўйин ҳақида

Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Локомотив" ўйин темпини пасайтиришга уринди, бу ҳам футболдаги бир айёрлик. Ҳакам майдонда нима учун керак? Бунга қарши чора кўриш ва курашиш учун. Барчамиз жаҳон футболини кўрамиз, айниқса, биз мураббийлар ва футболчилар анча нарсани улардан ўрганамиз. Наҳотки, ҳакамлар бунга қарши қандай курашиш йўлларини ўрганишмайди? Рақиб ўйинчилари неча марталаб йиқилишяпти, жамоаларда 5 тадан ўзгариш бўляпти, лекин ўйинга 4 дақиқа қўшиб бериляпти. Англия футболини кўрсангиз, 8 ёки 10 дақиқадан қўшилади.

"Локомотив"нинг ҳар икки голи бир хил кўриниш олди. Танаффусда жамоангиз футболчиларига бунга қаршилик кўрсатиш бўйича қандайдир кўрсатмаларни бердингизми?

Индивидуал хатоларга йўл қўйилди. Менимча, биринчи гол офсайддан урилди. Яна қараб чиқиш керак, менга шундай кўринди. Иккинчи голда марказий ҳимоячи хато ўйнади. Булар ҳар ўйинда содир бўлиши мумкин бўлган индивидуал хатолар.

Селим Нурмурадов бўйича сўрамоқчи эдим. Уни захирадан майдонга тушириб, кейинчалик яна захирага олдингиз.

Чунки у унчалик яхши кўринмади, мен ўйинни кучайтиради деб ўйлагандим. У икки марта бирга-бир ҳолатга чиқди, аммо пас бермади. Умуман олганда, Нурмурадов ўйинга киришиб кета олмади.

Сизнингча, бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

"Локомотив" дарвозабони деб ўйлайман. У тўғри ва фаол ўйнади, "Локо" футболчиларига муҳим кўрсатмаларни бериб турди, жамоасини ҳам қутқарди.

Владислав Нуриев жуда кучсиз ўйнаяпти. У "Бунёдкор" даражасида деб ўйлайсизми?

У кам майдонга тушади, 10-15 дақиқага. У ўйинга тушиб, пенальти ишлаган ҳолатлар бўлган. Лекин унда гол уриш қобилияти бор. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, бироқ унга берилаётган вақт кам.

Хуршид Ғиёсов нега жуда эрта алмаштирилди? Жароҳати бормиди?

Йўқ, унда жароҳат йўқ эди. У курашларда кўп енгилди, қизил карточкага яқин келувчи ҳаракатларни амалга ошира бошлади, шу сабаблар туфайли алмаштирдик.  

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика