Latest news

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  0 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"га керак бўлмаса ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз" News

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"га керак бўлмаса ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз"

Ўзбекистон Суперкубоги-2014га бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов ва жамоа ҳужумчиси Фарҳод Тожиев иштирок этди.
Бу ҳақда ПФЛ расмий твиттери хабар берди.

Вадим Абрамов:
"Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви ўтказилиши мухлислар учун байрам ва эртага уларга ёқадиган ўйин бўлади, деб умид қиламан".

Фарҳод Тожиев: "Мухлислар катта футболни соғиниб қолишган ва эртага бўладиган ўйин уларга маъқул келишига ҳаракат қиламиз. Бизда янги жамоа шаклланмоқда ва Абрамов билан ишлашда ҳеч қандай муаммога юзага келаётгани йўқ".

Вадим Абрамов: "Шадрин ва Тўхтахўжаевдан қандайдир ферментлар топилганки, уларга ўйнашга рухсат беришмаяпти. Ваҳоланки, улар худди шу ҳолатда Осиё Чемпионлар лигасида ҳеч бир муаммосиз ўйнашган эди. Ҳозир шифокорлар бу масалада устида ишлашяпти. Мен шифокор эмасман, лекин мураббий сифатида уларни ўйинга тайёр дея оламан. Мен кеча терма жамоада ўйнаган футболчиларга эртанги ўйинда умид қилмаяпман. Бунинг устига, шунча вақт биз билан ишлаган футболчилар ўрнига термага чақирилганларни ўйнатсам, адолатсизлик бўлади.

Қосимов билан муносабатларим яхши, ОАВдаги ҳар хил гаплар тўғри эмас. Мен бўлмасам ҳам, Қосимов бўлмаса ҳам, Бабаян бўлмаса ҳам футбол бўлаверади. Бу гаплар фақат ОАВ ва мухлисларга қизиқ.

Фузайловнинг ўзи қараши, менинг ўз қарашим бор. У кетганидан нимадир ўзгарганми-йўқми, эртага билиб оласиз. Суперкубок – ўз номи билан Суперкубок. Ҳар доим ҳам соврин ютиш имкони бўлавермайди.

Бизнинг совринларимиз «Бунёдкор»чалик кўп эмас, агар уларга керак бўлмаса, Суперкубокни олишга розимиз. Агар хоҳлашса, ёзиб беришсин, ўйнамасдан ҳам Суперкубокни олаверамиз. Таркибимиздан ҳеч ким кетмайди, улар биринчи давра охиригача қолади. Мен мени қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонликларга раҳмат айтаман. Менга қарши бўлганлардан ҳам миннатдорман. ОАВда ҳар хил бўлмағур гапларни ёзишади, лекин баъзан одамлар ёзувдагидан кўра кўпроқ нарсани билишади. Одамлар мени қўллаб-қувватлаётгани менга янада кўпроқ масъулият юклайди. Бунинг учун катта раҳмат".

ПФЛ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика