Latest news

20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  58 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  7 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  2 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  4 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  4 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  7 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  14 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" News

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика