Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик" News

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" яхши жамоа. Биринчи бўлим биз учун кўнгилдагидек ўтди. Иккита имкониятдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Қарши ҳужумларда вазият яратишга ҳаракат қилдик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёқимли албатта.

- Бу жамоанинг мавсум давомидаги энг яхши ўйинларидан бирими?

- Баъзан яхши ўйнаб туриб ҳам натижа бўлмаслиги мумкин. Бугун яхши ҳам ўйнадик, натижага ҳам эришдик.

- Навбатдаги турда "Олимпик" билан ўйнайсизлар. Кожо Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилиши мумкин. Бу жамоа учун муаммо бўладими?

- Кожонинг терма жамоа билан режаларини кўриб чиқамиз. Бизда ҳозир фақат бу муаммо бор эмас. Икки нафар ҳимоячимиз карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун ҳаракат қиламиз.

- ОАВда Суперлига ўйинлари ёритилади. Бунда шарҳловчилар хатоси ёки шунга ўхшаш сизга ёқмайдиган жиҳат борми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Мен бунақа муаммога дуч келганим йўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика