Latest news

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  4 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ" News

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ"

Динамо» - «Машъал» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, очилиш ўйинидаги муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингиз? 

- Мавсумнинг очилиш ўйинида ҳар доим қандайдир асабийлашиш бўлади, айниқса уйда мухлислар қаршисида ўйнаганингда. Ўйинни ёмон бошламадик, аммо кейин қандайдир пасайиш кузатилди. Ниҳоят бўлим якунида гол урдик. Иккинчи бўлим бошида яратилган голли имкониятлардан фойдаланганимизда бундай валидолли ўйин бўлмасди. Ҳа, уларга айтарли вазият яратишга бермадик, аммо 1:0 – доим асабий натижа. Ўйин якунида йигитлар тўпни назорат қилиб, натижани қўлдан чиқармасликка интилишди.

- Вадим Карленович, таништирув маросимида сиз “5 турдан кейин Кожони унутасизлар” деган эдингиз, аммо бугунги ўйиндан кейин савол яна кўпайди – янги ҳужумчи Фрайдей мана иккинчи ўйиндирки ўзини яхши ҳис қилмаяпти, у билан нима бўлмоқда? 

- Шунчаки, у ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Уни тартибга келтиришимиз керак, ишонаманки у ҳали қўшади. Ҳозир тайёр бўлмаган ҳолатида ҳам 2-3та голли вазиятга эга бўлди. У савияли ўйинчи, аммо катта эҳтимол билан у ҳали жисмонан тайёр эмасдек. Фрайдей мавсум бошланишига бир ҳафта қолганида сафимизга қўшилди, энди ФИФА кунлари пайтида бизда вақт бўлади, танаффусда уни яхшироқ ҳолатга келтира оламиз.

- Бугун голга сабаб бўлган Анваржон Ҳожимирзаев – Миржаҳон Мираҳмадов жуфтлиги ҳақида фикрингиз қандай? 

-  Ҳужумчиларимиз бир-бирини яхши тўлдиришди, бу тандем ҳали яна голлар уришига ишонаман.

- Захирадан майдонга тушган Фирдавс Абдураҳмонов ёш бўлса-да, тайёр эмасдек, ўйинга яхши қўшила олмади, шундай эмасми? 

- У катта умид бераётган футболчи. Ёш ўйинчи, табиийки бундай пайтда бироз босимда бўлади, гол уриши ҳам мумкин эди. Ишонинг, Фирдавс – Самарқанд футболининг келажаги. У ҳали ўсади.

- "Динамо" жамоаси ўз стадионида ҳар сафар ҳам бемалол машғулот қила олмаслигини биламиз, ўринбосарлар учун ҳам майдон йўқ. Нега ушбу масалага ҳамон узил-кесил нуқта қўйилмаяпти? 

- Афсуски, биз ҳозир ўйнаётган майдонимизда ҳар куни машғулот ҳам ўтказсак, бу майдон шунчаки кўтара олмайди. Қолаверса, бу майдонда "Қизилқум" жамоаси ҳам ўйнаяпти. Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади. Шу боис биз имконқадар майдонимизни эҳтиёт қилаяпмиз ва бу ерда доим ҳам машғулот ўтказмаймиз. Самарқандда эса бошқа талабга жавоб берадиган майдон ҳали йўқ. Шу боис 3-тур олдидан Тошкентга бориб машғулотларни ўша ерда ўтказишга тўғри келади, - деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.  

Rating: +1   

Comments

+1   
16 mar 11:06:05
Рома
Стадион бор лекин ташландик каровсиз ахволга туширилган.Умидимиз янги вилоят хокимидан.Илтимос бизни севимли жамоамизни ташлап куйман.Футбол ахир мухлислар учун миллатимиз учун.Шуни унутмасалар булди
+1   
16 mar 10:22:06
leva8989
Shunday ko'xna shaxarda bitta ixcham zahira maydoni bo'lmasa,bu viloyat rahbarining sportga befarq ekanligini anglatadi,PFL "ponyatka" berib qo'yishi kerak
   
16 mar 13:22:07
Бектошев
Шахарда бошқа чиройли стадион бор лекин у хозир жуда аячли ахволда
   
16 mar 12:43:14
W. W. W Uz
Самарканддек тарихий ва Узбекистоннинг иккинчи пойтахти хисобланган шахар учун ярашмайдиган майдон. Мутасаддилар ташаббус килиб янги замонавий стадион куриши керак.
   
16 mar 11:41:50
Y@Go_6060
Самаркандда катта Олимпиа 15000 мингли стадион бор, афсус ачинарли ахволда хозир
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика