Latest news

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Вадим Абрамов: "Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган" News

Вадим Абрамов: "Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Барча ўйинни кўрди. Иккита бир-бирига мос рақиб ўйнади. Ўйин жанговар ўтди. Иккала жамоа ҳам гол уриши мумкин эди, бироқ бундай бўлмади. Айтганча, биз гол ургандик, бироқ нима сабабдан бекор қилишди, тушунмадим. Буни тушунтириш жуда қийин. Балки обьектив нуқтаи назардан олиб қарасак, дуранг ўйин учун мос келди.

- Хуршид Убайдуллаев ўтган мавсумда "Бунёдкор"нинг ёшларида ўйнаганди. Унинг қандай сифатларини кўрдингиз? Унда ортиқча вазн борлиги тўсқинлик қилмаяптими?

- Ҳа, шундай. Бироқ бу унинг футбол ўйнашига ҳалақит қилмайди. Умуман олганда бу уни ҳам қаноатлантиради. Унинг кучли сифатлари борлигини биламиз. Балки у бугун яхши ўйин ўтказа олмагандир. Бугун кўп футболчиларимиз хатоликларга йўл қўйишди, шикоятлар барча футболчиларга бор. Масъулиятни унчалик яхши ҳис қила олишмади. Бошқа томондан олиб қарасак, рақиб бизга шуни мажбур қилди, оддий вазиятларда хато қилишимизга сабаб бўлди. Томошабинлар эса кетаётганида яхши ўйин бўлди дейишди. Агарда мухлисларга ўйин ёққан бўлса, демак, бу яхши.

- Ўтган мавсум "Локомотив" ва "Динамо" Про-лигага тушиб кетди. Аммо иккала жамоада ҳам таркибнинг асоси сақланиб қолинди, жамоадан кетиши кутилган тажрибали футболчилари ўз жойида қолди. Бу ўзбек футболида жамоасига содиқлик ошаётганидан далолатми ёки футболчиларнинг ўзи тушириб юборган жамоани яна Суперлигага қайтаришни исташдими?

- Бунга ҳар хил қараш мумкин. Ҳолат қандай бўлса шундай. Биз ҳам қайтиш вазифасини қўйганмиз ва бу борада ишлаяпмиз. "Локомотив"да ҳам шундай. Уларда ҳам ўтган йилги таркибнинг асоси сақланиб қолинган, жамоа кучайтирилган. Яхши жамоа. Ҳозирдан гапириш қийину, аммо кураш шундай давом этадиган бўлса, "Қўқон-1912", "Локомотив" ва биз Суперлигага қайтиш учун курашадиган асосий даъвогарлар бўламиз. Лекин ҳали олдинда барча нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча нимадир дейиш қийин. 

- Бугун ўтган ўйинларга қараганда "Локомотив" ҳимоячиларига қарши ҳужумчиларда агрессивлик етишмагандек кўринди. Бу "Динамо" ҳужумни яхши ташкиллаштира олмагани билан боғлиқми ёки "Локо" яхши ҳимоялангани биланми?

- "Локомотив" шунга мажбур қилди, улар агрессив ўйин кўрсатишди. Ўз майдонида ўйнашди, бизни мағлуб этиш учун катта иштиёқ бор эди. Бу кайфият кўринди. Шу сабабли улар бизнинг футболчиларни хато қилишга мажбурлай бошлашди. Биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Умид қилишда давом этамиз. Бу эндигина тўртинчи тур. Кейинги турларда қўшишда давом этамиз деб ўйлайман.

- Вадим Абрамов олдинги жамоаларида ҳам паст шароитлардаям ишлайверган. Буни "Трактор", "Бунёдкор"да ҳам кўрганмиз. "Динамо"да ишлаган мураббийлар эса жамоанинг қароргоҳи йўқлигини, майдон етишмаслигини гапиришади. Вадим Абрамов учун шароитнинг аҳамияти йўқми? Чунки Сиз борган жойингизда шароитга аҳамият бермасдан ўйинни йўлга қўйишга аҳамият берасиз.

- Мақтов учун раҳмат. "Динамо"да ўз ишимизни қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ўз ишимиз орқали одамлар бизни ҳурмат орқали эслашларини истаймиз. Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган. Самарқанд каби гўзал шаҳарларда яхши футбол жамоаси бўлиши керак. Шундай бўлса "Динамо" янада жиддий жамоага айланади.

- 0:0 ҳисобини "Динамо" мухлислари ғалаба каби нишонлашди. Сиз учун 0:0 ҳисоби ғалабага тенгми?

- Менимча ҳар бир жамоа ўйин олдидан ғалабани кўзлаб чиқади. Кейинчалик эса рақибнинг таклиф қилган ўйинига қараб ўйнайди. Бугун рақиб бизга ғалаба қозониш имконини бермади. Мана шу бўлган ишларни кўрган ҳолда хатоликларни тўғрилаймиз ва 18 апрель кунги Кубок ўйинига тайёрланамиз. Ҳозир тикланиб, ушбу ўйинга тайёрланишимиз керак. Агарда рақиб бош мураббийидан сўрасангиз, у ҳам 0:0 ҳисобидаги дурангдан мамнун бўлмаслигини айтади. Оғриқли жиҳати шуки, биз гол ургандик. Қандайдир сабаб билан бекор қилишди. Йигитларнинг айтишига кўра, аввалига футболчи оффсайдда бўлиб тўпга теккан деган. Кейин эса ҳакам бизнинг футболчи дарвозабонга ҳалақит қилган деб айтган. VAR йўқку, шу сабабли баҳо бериш қийин. VAR бўлганида барчаси бошқача бўларди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика