Latest news

23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  11 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  11 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев News

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва терма жамоанинг муваффақиятсизлигида мураббийнинг ўрнига изоҳ берди.

— Мураббийда Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрланиш учун 1 йил вақт бўлди. У охирги 3 та тур марказлаштарилиганини баҳона қилмасин. Биз арабларга Тошкентда ютқазгандик, Ар-Риёдга боришимиз аниқ эди. Фақат Сингапур билан ўйинимиз ҳам ўша ёққа кўчди. Саудия билан ўйинга 1 йил тайёрланди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кўргани борди. Хуллас, 1 йил ўша ўйинга тайёрланди. Лекин, 1 кун қолганда хонасига кимдир кириб, ҳимояда ўйнамоқчилигини айтган экан, рози бўлибди. Бу кулгили!

Мен ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида терма жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган, миллионларни таклиф қилишганида ҳам "Пахтакор"ни оғир кунларида ташлаб кетмаган. Ўша куни шунақа ҳолат юзага келди, у ҳам фаолиятини якунлади. Ичидан нималар ўтгани ўзига аён.

Мураббий 1 йил давомида нимага тайёрланди, агар футболчининг гапи билан тактика танласа? Бу кулгили!

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика