Latest news

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  1 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  20 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  12 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Ва ниҳоят футбол кўргандек бўлдим News

Ва ниҳоят футбол кўргандек бўлдим

Ўзбекистон футболига бўлган ҳурмат поездга чипта сотиб олганди. Кетмоқчи эди боши оққан томонга.

“Насаф” — “Пахтакор” ўйинидан кейин шошмасликка қарор қилди. Чунки у Олий Лигада футбол кўргандек бўлди.

“Спорт-ТВ”га раҳмат!

Бу Қаршидан қилинган биринчи трансляция эмас. Яъни, қандайдир янгилик кўрганимиз йўқ. Бироқ ўйин аҳамиятини тушуниб, уни тўғридан-тўғри эфирга узатишга бўлган ҳаракати учун раҳмат.

Олий Лигада яхши ўйинлар бор. Шунчаки уни бутун Ўзбекистон кўра олмаяпти. Шу мавсумнинг ўзида “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” иштирокида кўришга арзигулик ўйинлар бўлди. Фақатгина ТВ камералари унга етиб бора олмади. Агар 2018 йилдан бошлаб деярли барча учрашувларни жонли кўрсатишнинг имкони топилса, мамлакат футболи бир эмас, 3—4 қадам олдинга ташлайди. Олий Лига ўйинларини ПФЛ ходими ёки қандайдир ҳакам назорат қилиши эмас, уни бутун Ўзбекистон кўриши керак, тамом! Ўзаро тийиб туриш функцияси ишга тушганидан кейингина билган бир нарсасини ейдиган ҳар қандай одам ўзини босиб олади.


“Пахтакор”га раҳмат!

Арвеладзе жамоаси танқид қилинди. Мураббий ўртамиёна экани кўп бор эслатилди. Мен эса шошмай туришни лозим деб биламан. Замонавий футболга қаранг, ким ярим йилда натижа қила олди? Моуриньо “Юнайтед”ни олган мавсумида 6-ўрин бўлди. Куман “Эвертон”ни ўзгартириб, ҳеч нарса қилолмади. Гвардиола “Сити”даги илк мавсумида қийналди ва ҳоказо. Шота билан шартнома 1,5 йиллик. У ҳақдаги хулосани келаси мавсумга олиб қўйиш керак.

Тортишувли вазиятларда “Пахтакор” легионерлари ўзини профессионал томондан кўрсатгани қувонтирди. Симич билан бўлган вазиятни босимни Жасур Ҳасанов келтириб чиқарди. Марко ўзини босиб турди. Канюк ҳам, қолганлар ҳам кескинликка интилмади. Шерзод Каримов ҳақида фикрим аксинча, унинг қандай ҳарактерга эга экани ҳақида ҳаммамиз яхши биламиз. Лобанов ўйиндан кейин мухлисларга ҳурматини кўрсатиб қўйди. Ўйин вақтидаги ҳолатлар учун Ҳасанов ҳам, Каримов ҳам кечиримли. Улар борини бериб ўйнаши, кескинлик келтириб чиқариши нормал ҳолат. Ўзимиз соғингандик Тошкент ёки водийнинг сара дербиларини, кеча шундай бўлди. Арвеладзе эса бутун стадион кулаётган вақтда ҳам қўлларини кўтариб, стадионга қарсак чалиб қўйди. Бу ҳақиқий профессионаллик.


Ҳакамга раҳмат!

ПФЛнинг учрашувга ҳакамлар тайинлаш сиёсатини кўрдик. Бу алоҳида мавзу. Эрматов тушунарли, ОЧЛ финалига бориши ва жиддий тайёрланиши керак. Бироқ дарвоза ортига 2 та яхши ҳакамни қўйиш абсурддек кўринганди. Қодиров эса кеча ўта мушкул вазифани яхши уддалади. Ўйинни бузиши мумкин бўлган ҳаракатлари билан ёдда қолмади. Бунга 2 та сабаб бор. Биринчиси “Спорт-ТВ” трансляцияси ва иккинчиси “Насаф”...


“Насаф”га раҳмат!

...чунки “Насаф” ҳакам аралашиши мумкин бўлган ҳолатларга умуман имконият қолдирмади. Агар жамоа яхши ўйнаса, ҳакамнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини шу жамоагина кўрсатиб берди. Бердиев ноҳақликдан қутулиб қолишнинг энг яхши йўли, рақибга умуман имконият қолдирмаслик эканини шогирдларига уқтира олган. Вазифа шу қадар яхши бажарилдики, юқорида айтилган Жасур Ҳасанов ёки Акмал Шораҳмедовнинг агрессив ҳаракатлари ҳам “Насаф” учун керакли бўлди. Вазият шу қадар чигал бўлса, стадион тўлиб ўтирса, мана-ман деган ҳакам ҳам етти ўлчаб бир кесишга мажбур бўлади. “Насаф” йигитлари шунинг учун ҳам ўзини умуман аямади.


Журналистларга раҳмат!


Сенларга ўзи нима керак, нима истайсанлар ва шунга ўхшаш сассиқ гаплар билан чиқиш қиладиган мухлисларга жавобимиз — Қаршидаги ўйин бўлсин! Фақатгина шу сафар журналистлар ўйиндан кейин чиқиш қилмади. Ўйин бошланмай турибоқ, ҳатто Бердиев терма лагерига кетмасданоқ журналистлар Қаршидаги ўйин ҳақидаги чиқишларни канда қилмади. “Пахтакор” ўйинида ишлаган ҳакамлар тинимсиз гапирилди, фактлар тинимсиз кўрсатилди. Мевасини Қаршида ҳамма кўрди. Шунинг учун ҳамма ўз ишини билиб қилгани яхши.

Мана шундай марказий ўйинлар керак. “Бунёдкор”нинг Бухорода 4 та гол ўтказиши, “Насаф”нинг “Пахтакор”га 4 та уриши, Қўқоннинг ҳамма учун даҳшатли майдонга айланиб қолгани ва ҳоказо. Кўринмоқдаки, мухлислар ҳаракатда, ТВ бир нималар қилмоқчи, футбол сайтлари аллақачон раҳбарият тинчини бузмоқда, жамоалар ўзига келмоқда. “Локомотив” йил бошиданоқ ўз принциларида ҳаракат қилгани учун чемпион бўлди. “Бунёдкор”, “Пахтакор” кабилар эса эски ҳаммомни мавсум ўрталарида қайта қуришди. Йўқса, “темирйўлчилар”га ҳам осон бўлмасди.

Энди ПФЛ ишлаши керак. Қарорларини ўйлаб чиқариши керак. Ўйинлар вақтини иш куни туш вақтига қўйиши, Америка кашф қилиши шарт эмас. Футбол тажриба қуёнчаларини ўлдира-ўлдира бугунги ҳолатига келди жаҳонда. Биз эса қуёнларни сўйишни энди бошлаяпмиз. Ўрганайлик, кузатайлик ва энг тўғри йўлга тушиб олайлик.

Author :
Rating: +156   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика