Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин News

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин

Аввал хабар берганимиздек, "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали ўзбек телевидениеси тарихида биринчи марта футбол учрашувларининг бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳини йўлга қўйди.

Ушбу имконият сунъий йўлдош антенналари эгалари (спутник – Ямал 401, 90° шимолий нур Ку диапазон, қабул қилиш частотаси – 11,505705 GGz) ва “Ўзбектелеком” АК “Телеком ТВ” IPTV хизмати фойдаланувчилари учун мавжуд эди. "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали бу имкониятни босқичма-босқич кенгайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Шу йилнинг 2-июлидан бошлаб UzDigital TV платформасида ҳам футбол учрашувларини бир вақтнинг ўзида икки тилда томоша қилиш имконияти яратилди. Эндиликда УзДигитал ТВ абонентлари ҳам УЗРEПОРТ ТВ телеканали орқали Евро-2016 учрашувлари шарҳини ўзлари истаган тилни танлаган ҳолда томоша қилишлари мумкин. 

Бундай имконият UzDigital TV ҳамда УЗРEПОРТ ТВ телеканали мутахассисларининг ўзаро ҳамкорликдаги меҳнатлари эвазига юзага келди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 учрашувларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев Ёқубжон Бобожонов, ҳамда таниқли ва истеъдодли актёр, маълум муддат профессионал футболчи сифатида ҳам тўп сурган Алишер Узоқов шарҳлаб боришмоқда.

Рус тилида эса футбол учрашувларини “МАТЧ ТВ” телеканалининг машҳур шарҳловчиси Александр Елагин шарҳлаб бормоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика