Latest news

01:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  136 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3

“УзДонгЖу” ҳам йиғинни якунлади News

“УзДонгЖу” ҳам йиғинни якунлади

Биринчи лига иштирокчиси “УзДонгЖу” жамоаси ҳам ортда қолаётган декабрь ойида йиғин ташкил этди. 29-куни дастлабки босқич машғулотлари поёнига етди.
Шу куни мураббийлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали стадионда футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўзаро учрашув ташкил этди.
 
“Яшиллар”: Музаффар Абдуллаев, Азизбек Қаюмов, Абдурасул Комилов, Шохруҳ Эргашев, Сардор Асқаров, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Шохруҳ Мадаминов, Бунёдбек Султонов, Хондамир Юлдашев, Шокиржон Одилжонов, Алишер Абдувоҳидов.
“Қизиллар”: Машҳур Зокиров, Аҳрор Ўктамов, Азизбек Маҳмудов, Мадаминбек Маҳмудов, Жамол Сирожиддинов, Усмонали Исмоналиев, Ислом Ўрмонов, Асилбек Азизов, Омаджон Икромов, Жавоҳир Тошпўлатов, Шохруҳ Муллажонов.
Захирадан тушганлар: Абдураҳмон Тилаволдиев, Жавоҳир Исомиддинов.
 
Учрашшувда “Яшиллар” йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Сардор Асқаров, Шокиржон Одилжонов ва Алишер Абдувоҳидов муаллифлик қилди. 

Мураббийлар штаби қишки йиғин чоғида асосий эътиборни ёшларга қаратишни маъқул топган. Шу боис “УзДонгЖу-2”дан айрим ёшлар кўрикка таклиф этилган. Шунингдек ортда қолган мавсумда “Косонсой” шарафини ҳимоя қилган футболчи Сардор Асқаров ва АОЗК посбони Машҳур Зокиров ҳам дастлабки йиғинда иштирок этди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика