Latest news

13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  0 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  1 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  24 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум News

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 22 сентябрь куни Уюшма Кубоги-2013 мусобақаларининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ўйинида Тошкентнинг «Ардус» клуби Бухоронинг «Когон» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уюшма Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» клуби чорак финал якунига кўра совринни топширди. 2013 йилги мусобақанинг чорак финал ўйинида «темирйўлчилар» «Максам-Чирчиқ» қаршилигини синдира олишмади – 2:6.

Учинчи чорак финал ўйини ҳаваскор клублар ўртасида ўтди. Ҳаваскорлар орасида энг кучлилардан бири ҳисобланган «Uzpromstroybank» ҳеч бир қийинчиликсиз «Prodigy»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кучли тўртликка кириш йўлида энг қизиқарли ва шиддатли баҳс Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди, қўшимча вақтда ҳам худди шу ҳисоб такрорлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари омадлироқ чиқишди – 4:1.

Шундай қилиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги ярим финалида «Максам-Чирчиқ» – «СҚБ-Юнусобод» ва «Ардус» – «Uzpromstroybank» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 24 сентябрь куни 16:00 ва 18:00да бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча учрашувлари натижалари билан «Мусобақалар» бўлимида танишишингиз мумкин.

Футзал уюшмаси Кубоги-2013
Чорак финал учрашувлари
22 сентябрь, якшанба

«Ардус» - «Когон» 7:3
«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив» 6:2
«Uzpromstroybank» - «Prodigy» 8:2
«Бунёдкор» - «СҚБ-Юнусобод» 2:2 (қ.в.: 2:2; п.с.: 4:1)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика