Latest news

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  8 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Устоз хотираси ёд олинди News

Устоз хотираси ёд олинди

Куни кеча Ғазалкент шаҳрида собиқ Иттифоқ спорт устаси Шаип Абляйкимов хотирасига бағишланган республика футбол турнири бўлиб ўтди.

Унда 2006-2007 йиллардан туғилган ўсмирлардан иборат 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Тошкент вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳамда “Кимёгар” (Чирчиқ) жамоалари финалда ўзаро рўбаро келишди. Ҳал қилувчи ўйиннинг асосий қисмида кучлар тенг келди, 2:2. Пенальтилар серияда эса омад чирчиқлик ёш футболчиларга насиб этди, 1:0. Учинчи ўринни эса Қўқон ва Марғилон шаҳри жамоалари эгаллашди. Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари, дипломлар ҳамда медаллар совриндорларга топширилди. Таъкидлаш жоизки, Т. Ташмухамедов бошчилигидаги Тошкент вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти мазкур мусобақада қатнашган Чирчиқ шаҳар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига алоҳида соврин топширди. 

Беллашувлар якунига етгач, турнир ташкилотчиси Еркин Егеновни суҳбатга чорладик: - Ҳозирда ўзим ҳам мураббийлик соҳасида иш юритяпман. Устозим Шаип Абляйкимовдан миллионла ўйинининг дастлабки сир-асрорларини ўрганганман. Бу йил олтинчи бор у кишининг хотирасига бағишланган анъанавий турнирни уюштирдик. Шаип Абляйкимов футболчилик фаолияти давомида асосан собиқ Иттифоқ иккинчи лигаси буфер минтақаси клублари сафида майдонга тушган. Тошкент “Трактор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик соҳасида эса бир қатор номдор чарм тўп усталарини вояга етказган. Жумладан, Андрей Яравойни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Андрей Яравой собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлган. 1991 йили Италия давлатида ўтказилган халқаро турнирнинг “энг яхши футболчиси”, деб топилган ва Рим папасидан махсус совринга муносиб кўрилганди... Ўйлайманки, бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар олам-олам таассуротлар билан ўз уйларига қайтишади.

Фурсатдан фойдаланиб, мусобақани ўтказишда яқиндан ёрдам берган Шаип Абляйкимовнинг яқинлари, дўстларига ўз миннатдорлигимни билдириб қоламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика