Latest news

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  296 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  8 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Усмонов «Футбол шарҳи» кўрсатуви ҳамда «Бунёдкор» футбол клубини танқид остига олди News

Усмонов «Футбол шарҳи» кўрсатуви ҳамда «Бунёдкор» футбол клубини танқид остига олди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ҳар душанба куни «Спорт» телеканалида эфирга узатиладиган «Футбол шарҳи» кўрсатуви учун махсус интервью берди.
ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастури учун махсус интервью берди. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти интервью чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ҳамда миллий терма жамоа бош мураббийи масаласига ўз муносабатини билдирди. 


Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастурига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастурига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ўз муносабатини билдирди ва бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳимоя қилди. Мираброр Усмонов турли ОАВда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовни ҳақорат қилганларни кескин танқид остига олди. Шу билан бирга конструктив танқид бўлса, ЎФФ Президенти ҳар қандай танқидни кўтаришини, унинг устида ишлашга тайёрлигига алоҳида урғу берди.

Таъкидлаш жоиз, интервью чоғида ЎФФ Президенти «Футбол шарҳи» кўрсатувидаги «Бунёдкор» - «Локомотив» учрашуви шарҳи ва унинг муаллифини кескин танқид остига олди. Усмоновга кўра, «Бунёдкор» - «Локомотив» клублари ўртасидаги ўйиннинг видеошарҳи ноҳолислик асосига қурилган ва куракда турмайдиган гапларга тўла. Усмонов ҳакамларга эътирозни расмий мурожаатнома билан эмас, матбуот анжуманидаги айблов билан билдирган «Бунёдкор» ФКни ҳам танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг махсус интервьюси 22 июль, душанба куни соат 20:20да ҳамда 23 июль, чоршанба куни соат 13:30да «Спорт» телеканалининг «Футбол шарҳи» дастурида эфирга узатилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика