Latest news

16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  1 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик" News

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ва жамоа ярим ҳимоячиси Парвизжон Умарбоев Мўғулистонга қарши бўладиган ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашуви ҳақида фикр билдиришди.

Мўғулистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳс сешанба, 10 сентябрь куни Улан-Баторда бўлиб ўтади.


Усмон Тошев, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Авваламбор Тожикистон халқини республиканинг Мустақиллик байрами билан табрикламоқчиман. Барча тожикистонликларга тинчилик ва фаровонлик тилайман! Мўғулистонга қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, унга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Улан-Баторда бизни илиқ кутиб олишди, об-ҳаво жуда яхши. Муғулистон халқи ва бу мамлакатдаги футболдан хабардорман. Мўғулистон терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралашини биз каби ғалаба билан бошлади. Рақибимизнинг Мьянмага қарши учрашувини томоша қилиб, уни таҳлил қилдик. Мўғулистон - яхши жамоа. Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Улан-Баторга ғалаба учун келдик.


Парвизжон Умарбоев, Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

- Мен ҳам барча тожикистонликларни Мустақиллик куни билан қутламоқчиман! Йигитларнинг кайфияти яхши. Ўйинга тайёрмиз. Мўғулистон терма жамоасини мағлуб этиб, Мустақиллик кунига совға қилмоқчимиз. Кеча рақиб ўйинини таҳлил қилдик. Мўғулистонга қарши ўйин осон бўлмайди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика