Latest news

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  77 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси... News

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...

Бу каби реформа футболчилар ҳаётини осонлаштиришга қаратилган. Бироқ у амалда ёрдам берармикин?

Халқаро учрашувлар учун октябрь ойидаги танаффус формати ўзгартирилади! Нима учун, дейсизми? ФИФА терма жамоалар учрашувлари учун "ойналарни" ўзгартирмоқда. 2026 йилдан сентябрь ва октябрь ойларидаги танаффусларни қўшиб юборилади: эндиликда терма жамоалар 21 сентябрдан то 6 октябрга қадар бир ерда жамланади. Бу вақт оралиғида жамоа 4 тадан кўп бўлмаган ўйинда майдонга тушади. Ўзи ФИФА нима сабабдан тақвимга ўзгартириш киритишга қарор қилди?

Ташкилот бу ўзгариш футболчилар манфаатини кўзлаб қилинганига урғу берди — футболчилар учун тиғиз тақвимни енгиллаштириш ҳамда клублар ва терма жамоалар ўртасидаги алоқани яхшилаш. Устига-устак сўнгги вақтларда айниқса футболчиларнинг клубдан терма жамоа лагерига кетиши муаммо ва келишмовчиликларга сабаб бўлаётганди. ФИФА расмий хабарида шундай дейилади: "Ўзгариш, яъни икки ойнанинг бирлаштирилиши, паврозлар сонини камайишига, футболчиларни ортиқча парвозлар чарчоғидан фориғ қилиш билан бирга, миллий ассоциациялар учун етарлича ўйин сонини таъминлайди.

Шунингдек, ФИФА асосий мақсад — ҳақиқатга мос келадиган ва ҳам клублар, ҳам терма жамоалар ўйинларини сифатини оширишга ҳисса қўшадиган тақвим яратиш, бундан ташқари у қадар кучли бўлмаган давлатларда ҳам футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилишга қаратилган эканлигини таъкидлади.


2026 йилги халқаро учрашувлар тақвими қуйидагича кўриниш олади:

  • 23 — 31 март (кўпи билан иккита ўйин);
  • 1 — 9 июнь (кўпи билан иккита ўйин);
  • 11 июнь – 19 июль (АҚШ, Мексика ва Канададаги ЖЧ);
  • 21 сентябрь – 6 октябрь (кўпи билан тўртта ўйин);
  • 9 – 17 ноябрь (кўпи билан иккита ўйин).


ФИФАнинг ушбу тақвими камида 2030 йилгача қабул қилинганини ҳам таъкидлаш лозим.


Охирги йилларда клублар ва федерациялар вакиллари бир неча бор тақвим масаласини кўтаришди. Футболчилар дам олишга вақт умуман қолмаганидан норозилиги, айниқса, куз фаслида терма жамоа ихтиёрига бориш учун парвозлар қўшимча чарчоққа, жароҳатларга сабаб бўлаётганига эътибор қаратишни сўрашганди. Мисол учун куни-кеча "Ньюкасл" жароҳат туфайли Йоан Виссани йўқотди. Футболчи терма жамоа ихтиёрида жароҳат олгани туфайли инглиз клубига 6.5 млн фунт тўлаб бериши маълум қилинди. Янги тақвим айниқса Европада тўп тепаётган Лотин Америкаси, Африка ва Осиё терма жамоалари аъзолари учун айни муддао бўлади. Бунгача улар кузда уч бор кўҳна қитъадан ўз мамлакатига ва тескари йўналишда парвоз қилиши талаб этиларди. Энди улар шу каби икки бор узоқ масофага учишдан холи бўлишади.

Аммо ҳозирча мавсум энди қизғин палласига кирган бир паллада уч ҳафталик танаффус клубларга қандай таъсир кўрсатиши номаълум. Жамоалар ўйин темпини йўқотиб қўймайдими? 

Бундан саккиз йил аввал, ўша вақтда Европа клублари Ассоциацияси раҳбари бўлган Андреа Аньелли биринчилардан бўлиб ўзгартириш зарурлигига барчанинг эътиборини қаратишга уринган: "Таркибида хорижлик футболчилар бор кўплаб клубларда, худди биздаги каби, муаммо борки у айниқса куз фаслида сезилади. Футболчиларимиз шу даврда уч-тўрт маротаба Бразилия, Аргентина, Уругвай ва бошқа мамлакатларга учиб бориб келишига тўғри келади. Биз ФИФА, УЕФА ва лигалар билан вазиятни муҳокама қилишимиз ҳамда барча учун маъқул вариант топишимиз керак. Ташаббус билан чиқиб якунда клубларнинг ўзи зарар кўрадиган ҳолат бўлмаслиги жуда муҳим".

Россиядагнилар бу каби ўзгаришлардан мамнундек. Championat.com нашри бу ҳақида хабар бераркан "Спартак" ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Руслан Литвиновнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди: "Кузги танаффусларни бирлаштириш — ажойиб ғоя. Сиз уч-тўртта ўйин ўтказасиз ва клубга кетаверасиз. Терма жамоаларга йўл олмаган йигитлар қароргоҳда қолиб, машғулотларни давом эттиради. Натижада барчанинг ҳолатида фарқ юзага келади. "Динамо"га қарши ўйин (Литвинов сентябрь ойи ўрталарида интервью берган) терма жамоалар ўйинлари танаффусидан кейинги илк беллашув эди. Айтиш мумкинки, худди шу сабаб туфайли биз яхлит жамоадек ўйин кўрсата олмадик. Натижада, дербини номига лойиқ тарзда ўтказишнинг имкони бўлмади. Бироқ ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Ўйлашимча, ФИФА ҳам барчасини кўриб турибди. Умид қиламанки, ўзгариш юз беради ва терма жамоалар ўйинлари учун танаффуслар бирлаштирилади".

Халқаро ўйинлар учун "ойналар" ўзгариши – ФИФА томонидан тақвим борасидаги муҳим қадамлардан бири. Ташкилот жорий ўйинлар сонини сақлаб қолган ҳолда жадвални оптималлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур реформанинг натижаси қандай бўлишини эса бор йўғи бир йилдан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча эса тарихий ўзгаришдан олдинги сўнгги бу каби халқаро ўйинлар учун танаффусдан, терма жамоалар ўйинларидан завқланиб қолайлик. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика