Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  0 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди News

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди

Германиядаги Серенгети табиат боғида сақланаётган Нелли лақабли урғочи фил футбол бўйича Германия миллий терма жамоасининг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки натижаларини олдиндан тахмин қилди.
Бу ҳақда NDTV Sports хабар бермоқда.

Жониворнинг тахминига кўра, мусобақанинг гуруҳ босқичида немис футболчилари Португалия терма жамоасига имкониятни бой беради, бироқ Гана ва АҚШ терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, мундиал плей-офф босқичига йўл олади.

Хабар беришларича, Неллининг прогнозларига Германия терма жамоаси сафида 1974 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан собиқ дарвозабон Зепп Майер ҳам қўшилган.

«Фолбин-фил» ўз тахминларини учрашув иштирокчиларининг байроқлари туширилган икки дарвоза ёрдамида амалга оширмоқда.

Бунда урғочи фил олдига тўп қўйишяпти ва қайси дарвоза ишғол этилса, Неллининг «фикрича», ўша жамоа имкониятни бой беради, деб ҳисобланилмоқда.

Нелли бунгача 33та футбол учрашувидан 30тасининг якуний натижасини тўғри топган. Хусусан, у 2006 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатидаги Германия миллий терма жамоаси ўйинлари натижаларини тўғри топган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика