Latest news

11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  6 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  7 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  3 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  4 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  21 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  10 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  10 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди News

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди

Диёримизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда халқимизнинг эъзозли айёми муносабати билан кўплаб тадбирлар, хусусан, спорт мусобақалари ўтказиляпти.

Буларнинг барчаси ҳамюртларимизга унутилмас таассуротларни, байрамона кайфиятни туҳфа этмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ўйингоҳида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ҳам ёш футболчиларга қувончли лаҳзаларни улашди.
Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур биринчиликда воҳанинг 12 та жамоаси қатнашди. Аввалига, учрашувлар уч гуруҳда олиб борилди.

“А” гуруҳи
“Динамо”(Урганч ш.) – “Гурлан”(Гурлан тумани) – 1:2, “Жайҳун”(Урганч ш.) – “Лочин”(Урганч тумани) – 2:1, “Жайҳун”– “Динамо” – 2:0, “Лочин” – “Гурлан” – 2:0, “Динамо” – “Лочин” – 0:2, “Гурлан” – “Жайҳун” – 0:1.
1.“Жайҳун”–9 очко. 2.“Лочин”–6 очко. 3.“Гурлан”–3 очко. 4.“Динамо”–3 очко.

“B” гуруҳи
БЎСМ(Қўшкўпир тумани) –“Ёшлик”(Урганч ш.) – 0:1, “Боғот”(Боғот тумани) – “Бинокор”(Урганч ш.) – 3:0, “Боғот” – БЎСМ – 0:1, “Бинокор” – “Ёшлик” – 1:3, БЎСМ – “Бинокор” – 1:3, “Ёшлик” – “Боғот” – 3:0.
1.“Ёшлик”–9 очко. 2.“Боғот”–3 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Бинокор”–3 очко.

“C” гуруҳи
“Янгибозор”(Янгибозор тумани) – БЎСМ(Янгибозор тумани) – 3:1, “Наврўз”(Урганч ш.) – “Олимпия”(Урганч ш.) – 0:0, “Наврўз” – “Янгибозор” – 1:0, “Олимпия” – БЎСМ – 0:1, “Янгибозор” – “Олимпия” – 2:1, БЎСМ – “Наврўз” – 0:5.
1.“Наврўз”–7 очко. 2.“Янгибозор”–6 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Олимпия”–1 очко.

Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эришган битта иккинчи ўрин эгаси ярим финалда куч синашди.

Ярим финал
“Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч ш.) – “Жайҳун”(Урганч ш.) – 3:0.
“Лочин”(Урганч тумани) – “Наврўз”(Урганч ш.) – 1:0.

Финал учрашувида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари Урганч туманининг “Лочин” жамоасидаги тенгдошларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Натижада, “Лочин” иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финал иштирокчилари - “Жайҳун” ва“Наврўз” жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика