Latest news

20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  1 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12

Урганчда мураббийлар учун ўқув курси ўтказилмоқда News

Урганчда мураббийлар учун ўқув курси ўтказилмоқда

Урганч шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси(ОФК) тасарруфида “С” сертификати учун халқаро мураббийлар тайёрлаш курси ташкил қилиняпти.

Жорий йилнинг 10-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур курсда 24 нафар хоразмлик мураббий  малакасини оширяпти. Улар қаторида “Хоразм” жамоасининг етакчи футболчилари Ғайрат Ўдаев, Жасур Отажонов, Илёс Хайров, Темур Бекчановларнинг борлиги мазкур курснинг аҳамиятини кўрсатиб турибди. Ўқув–машғулот жараёнининг назарий қисми  Урганч шаҳридаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернат базасида ташкил этиляпти. Амалий машғулотлар эса сунъий қопламали майдонда олиб борилаётир. Тингловчилар ОФК инструктори Зойир Ҳасанов қўл остида ҳар куни  икки мартадан назарий ва амалий машғулотларда сабоқ олишмоқда.

- Урганч давлат университети  жисмоний маданият факультетининг бакалавр ва магистратура йўналишларини тугатганман, - дейди урганчлик Ғайрат Ўдаев. – Ҳали катта футбол билан хайрлашишни ўйлаганим йўқ. Шундай бўлсада, фурсатдан фойдаланиб  ушбу курсда ўқишни маъқул кўрдим. Бинобарин, келгусида мураббийлик қилишни кўзлаганман. Бунинг баробарида, футболдаги фаолиятим мобайнида эгаллаган тажриба ва кўникмаларимни ёшларга ўргатиб, футболимиз ривожига улуш қўшиш  ниятим бор. Бевосита, курс хусусида тўхталсам, назарий ва амалий машғулотлар юқори савияда, янги технологиялар асосида олиб борилмоқда. Шуғулланишимиз учун етарли имконият ва шарт-шароит яратиб берилган. Бу мураббийларга билимларини янада юксалтиришга хизмат қиляпти. Бундан жуда хурсандмиз.

Ўз навбатида курсни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар  ОФКнинг “С” халқаро сертификатига, шунингдек ЎФФ томонидан мураббийлар учун белгиланган тегишли лицензияга эга бўлишади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, курс ишини намунали ўтказишда Хоразм вилояти футбол федерацияси, 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти амалий ёрдам кўрсатишаётир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика