"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда
26 may 2016 11:47
News
"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда
Бугун эса Машъала Фарғона вилояти сари йўл олди. “Универсиада – 2016” машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилмоқда. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари талабаларнинг ёшлик, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланмоқда. Барчанинг кўнглида шодлик. Бугун фарғоналиклар ёшлик, шифоат байрамини ўзгача руҳда кутиб олишмоқда. Буни Машъала ўтаётган пайтда билиб олиш қийин эмас.
Машъала маршрути масофаси 364,5 км бўлиб, шундан 338,5 км автомобиль ва 26 км спортчилар эстафетаси ташкил этади. Тошкент, Наманган, Андижон вилоятлари ва Фарғона вилояти ҳудудларида машъала шарафига кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Машъалани элтадиганлар орасида спортчи ёшлар билан бир қаторда Фарғонанинг Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида яшовчи таниқли инсонлар, спорт ва меҳнат фахрийлари ҳам бор. Кўнгиллилар машъала ўтадиган кўчалардаги аҳолини бу ҳақда хабардор қилдилар.
Ҳозирга келиб Машъала Фарғонага яқинлашди. Машъала Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларини кесиб ўтди. Машъалани элтиш маросимида юқорида тилга олинган шаҳар ҳам туман аҳолиси ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фарғона шаҳрида эса Машъаланинг келиши катта тантана билан кутиб олиниши режалаштирилган. Саноқли соатлардан кейин ҳаяжонли онлар бошланади.
“Универсида-2016”: Иштирокчилар ташрифи давом этмоқда
Бир неча дақиқалар сўнг, аниқроғи, бугун соат 19:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Универсида-2016” спорт мусобақаларининг очилиш тадбири бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб мусобақа иштирокчилари, расмий меҳмонлар ташрифи давом этмоқда.
Шу пайтга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакилларидан ташқари барча иштирокчилар Фарғонага етиб келиб жойлашиб бўлишди.
Универсиада иштирокчилари ва меҳмонларининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган тарихий обидалар, музейлар, театрлар ҳамда янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишади.
Шунингдек. Мусобақалар жараёнида маданий-маърифий тадбирлар дастурига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида машҳур санъаткорлар иштирокида байрам шодиёналарини ташкил этиш режалаштирилган.
Аброр Деҳқонов
Comments