Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  5

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди News

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди

“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди.

Учрашув Тошкентлик футболчилар учун омадли бошланди.  Биринчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаев жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна ўша ҳимоячи белгиланган жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисоб оширди – 0:2. Голан кейин фарғоналиклар катта куч билан олдинга ташланишди. Павел Смоляченко, Сардор Мирзаевлардан бир неча бор қулай имконият вужудга келди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб  этмади. 

Иккинчи бўлимда майдон эгалари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Лекин барча уринишлар бесамар кетди ва ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. 

Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медали эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди. 

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.



«Универисада-2016» 

Футбол 

Финал

Фарғона вилояти терма жамоаси  –  Тошкент шаҳри терма жамоаси - 0:2 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов. 

Голлар: Муҳсин Убайдуллаев 2 та

Фарғона вилояти терма жамоаси: Достон Мирзараимов, Бобур Аминжонов,  Муҳамадсултон Фозилов, Дилёр Эрматов, Фахриёр Ўринбоев, Иқбол Маликжонов, Павел Смоляченко, Нодир Камолов, Риза Айвезов, Сардор Мирзаев.

Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Хайрулло Мадаминов, Улуғбек Олимов.

Тошкент шаҳри терма жамоаси: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Муҳсин Убайдуллаев, Аброр Ҳусаинов, Дониёр Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сардор Собирхўжаев, Сунатилло Мамадалиев, Аббос Махситалиев, Жамшид  Ҳасанов, Алибобо  Раҳматуллаев.

Захира: Толиб Очилов, Шохрух  Мусурмонов. 


Аброр Деҳқонов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика