Latest news

15:33"Насаф" 2017 йилдан буён Қаршида "Навбаҳор"ни юта олмаяпти  0 15:03"Атлетико" тўрт ўйинчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 14:34Де ла Фуэнте Мамардашвилининг Хвичани бутун Испания терма жамоасидан яхшироқ деган фикрига муносабат билдирди  1 14:06Испания – Европа чемпиони титулини ҳимоя қилган ягона терма жамоа  3 13:37Энрикега Шкриньяр керакмас. ПСЖ ҳимоячиси учун "Фенербахче", "Галатасарой" ва "Бешиктош" даъвогарлик қилмоқда  3 13:03Хесус Вальехо "Реал"га қайтди ва унга дарҳол эшикни кўрсатишди  7 12:37"Арсенал" собиқ ўйинчиси Силва клуб нега АПЛ чемпиони бўла олмаслигини айтди  2 12:12"Барселона" Феликсни олиб қолмоқчими?  1 11:44ПСЖ Испания терма жамоаси футболчисини сотиши мумкин, Энрике бунга қарши  3 11:21Николич Файзуллаевнинг Олимпиадада иштирок этиши борасидаги позицияни маълум қилди  9 10:58«Манчестер Юнайтед» Маттейс Де Лигт билан музокараларни бошлади  3 10:31FourFourTwo. Испания тарихидаги энг яхши ҳимоячилар рейтинги тузиб чиқилди  16 10:06Спаллетти: «Италиянинг «Евро»дан чиқиб кетиши одамлар гапираётгандек жуда ваҳимали ҳолат эмас»  16 09:50Копа Америка. Аргентина - Перу 2:0, Мартинесдан дубль, Ди Мариядан ассист  1 09:41«Арсенал» «Барселона» ҳимоячиси бўйича расмий таклиф билан чиқди  2

“Универсиада-2016” кундалиги: Биринчи кун News

“Универсиада-2016” кундалиги: Биринчи кун

Кеча водий гавҳари бўлмиш гўзал Фарғонада – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2016” республика спорт мусобақалари бошланди.
Кеча водий гавҳари бўлмиш гўзал Фарғонада – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2016” республика спорт мусобақалари бошланди. Сўнгги уч кун Фарғона катта спорт байрами шукуҳи билан яшайди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу спорт мусобақасига бағишланган кундалигимиз билан танишиб боринг.

 

Машъаланинг келтирилиши

Спорт мусобақаларининг биринчи куни воқеаларга бой бўлди дейиш мумкин. 25 май куни Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари машъаласини аланга олдириш маросими бўлиб ўтганди.

26 май куни эса Машъала Фарғонага йул олди. “Универсиада – 2016” машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари билан ёдда қолди. Шунингдек, таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари талабаларнинг ёшлик, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди. Барчанинг кўнглида шодлик.

Вилоятимиз аҳли ёшлик, шижоат байрамини ўзгача руҳда кутиб олди. Буни Машъала ўтаётган пайтда билиб олиш қийин эмас эди.

Фарғона вилояти ҳудудларида машъала шарафига кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилдиа. Машъалани элтадиганлар орасида спортчи ёшлар билан бир қаторда Фарғонанинг Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида яшовчи таниқли инсонлар, спорт ва меҳнат фахрийлари ҳам учратиш мумкн эди.

Куннинг биринчи ярмида машъала Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларини кесиб ўтди. Машъалани элтиш маросимида юқорида тилга олинган шаҳар ҳам туман аҳолиси ўзларининг ўлкан ҳиссаларини қўшишди.

Ниҳоят, узоқ йўл босган Машъала Фарғона шаҳрига етиб келди. Уни катта тантаналари билан кутиб олишди.

 

Меҳмонларнинг келиши

Фарғона халқаро аэропортида “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари иштирокчилари тантанали кутиб олинди.

Бу эрда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган спортчи ёшларни карнай-сурнай садолари остида миллий либосда кийинган қизлар нону туз, гуллар билан қарши олишди.

DSC_6568

DSC_6583

Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеа – ёшлик, камолот ва спорт байрами – “Универсиада-2016” ўйинларида иштирок этадиган спортчи ёшлар Фарғонага кўтаринки кайфиятда, қизғин тайёргарлик билан келишган.

Иштирокчиларни кутиб олиш тадбирларида Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, спортчи ёшларга ғалабалар тилади.

“Универсиада-2016” иштирокчилари ва меҳмонлар Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган тарихий обидалар, музейлар, театрлар ҳамда янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

DSC_6574

Шунингдек, мусобақалар жараёнида маданий-маърифий тадбирлар дастурига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида машҳур санъаткорлар иштирокида байрам шодиёналари ташкил этилди.

 

Равшан Эрматов билан учрашув

Кеча Фарғона Политехника институтида ФИФА рефериси, Ўзбекистон Футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Универсиада-2016” спорт мусобақаси қатнашчилари, меҳмонлар ва бир қатор ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Равшан Эрматов футболга кириб келиш жараёни, қийинчиликлар, фаолияти зинапояларидаги шахсий мақсадлар, юлдузли ўйинлар ва футбол ичида бугун юз бераётган жараёнлар ҳақида сўзлади.

Шунингдек, учрашув давомида мусобақа иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

13233148_1319788681371367_7667615936451546193_n

Равшан Эрматов ҳар бир саволга батафсил жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.

* * *

Универсиада-2016” дастуридан ўрин олган учрашув олдидан Равшан Эрматов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

– Очиғини атйсам, “Универсиада-2016” сабаб Фарғонада бўлиб ўтган ўзгаришларни кўриб ҳайратда қолдим. Тўғриси, “Универсида” иштирокчиларига ҳавасим келди. Бугунги кунда талабаларга яратилаётган шароитлар аъло даражада десам, адашмайман. Фақат ўқиш ва билим олиш керак, холос. Юртбошимиз айтганидек, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Келажакда ушбу талабалардан Жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқса ажаб эмас.

irmatovlarge

– Бугунги кунда спортчилар учун ҳам яхши шароитлар яратилган. Барча юқори кайфиятда машғулотларда иштирок этишмоқда. Кайфитят юқори бўлган жойда самарадаорлик ҳам ошади.

– Йилдан-йилга ўзбек футболининг нуфузи ошиб бормоқда. Осиёнинг кўплаб мамлакатлари биздаги ривожланишни кўриб лол қолмоқда. Биз ҳозир пойдеворни мустаҳкам қилиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, бугунги меҳнатларимиз ўз самарасини бериб терма жамоамиз албатта Жаҳон чемпионатига чиқади.

“Универсиада-2016” спорт мусобақалари иштирокчиларга омад тилаб қоламан.

 

Мусобақаларга қуръа ташланди

Кеча шунингдек, “Универсида-2016” спорт мусобақалари доирасидаги бир қатор спорт турларига қуръа ташланди. Унга кўра, ғолиблик учун кураш олиб бораётган жамоалар ўз рақибларини билиб олдилар.

Мазкур тадбирларда жамоалар расмийлари ва мусобақа ҳакамлари иштирок этишди.

 

Мусобақанинг очилиш маросими

Ёшлик, дўстлик, шижоат ва гўзаллик байрами – “Универсиада-2016 спорт мусобақалари барчага кўтаринкилик улашмоқда. Кеча “Истиқлол” стадионида мусобақанинг татнатали очилиш маросими бўлиб ўтди.

22

Маросим аввалида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев “Универсиада – 2016” спорт ўйинларини очиқ, деб эълон қилди ва барчани ёшлик ва шижаот байрами билан табриклади.

Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Мусобақа иштирокчилари бирин-кетин стадионга кириб келишди. Турли спорт ўйинлардан парчалар намойиш этилди. Эл ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари эса даврага янада файз бағишлади.

Барчани ҳаяжонга солган яна бир воқеа эса машъаланинг олиб келиниши бўлди.

Стадионга аланга олдирилган машъалани кўтарган йигит ва қиз кириб келишди. Бир қатор спортчилар навбат билан машъалани стадони ўзра айлантиришди.

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларнинг машъаласини ёқиш бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Олимпиада йўлланмаси соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ва теннис бўйича Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ҳамда 2014 йил Наманганда ўтган “Баркамол авлод” ўйинлари совриндори, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Сарвиноз Саидхўжаевалар насиб этди.

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди.

Шундай қилиб, Фарғонада катта спорт мусобақаси бошланиб кетди. Бугундан “Универсиада – 2016” иштирокчилар 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга киришишади.

Аброр Деҳқонов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика