Latest news

08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  1 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси финал босқичида News

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси финал босқичида

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Универсиада – 2016” футбол мусобақасига старт берилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят терма жамоалари минтақаларга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларида майдонга тушишди.

Водий минтақасида бўлиб ўтган саралаш босқичида фарғоналик талабалар биринчи ўринни олган ҳолда финал йўлланмасига эга бўлишди.

Ўйинлар Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилган Фарғона терма жамоаси ҳар икки учрашувда ғалаба қозонишга эришди. Аввалига андижонлик талабалар 6:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Бу орада мезбонлар – Наманган терма жамоаси андижонлик талабаларни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Сўнгги ўйин – Наманган – Фарғона баҳсида финал босқичи йўлланмаси ҳал бўлиши лозим эди. Майдон эгаларини ҳатто дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Лекин бу сафар ҳам учрашувни кутаринки руҳда ўтказган Фарғона терма жамоаси 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди ва финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Таниқли мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган Фарғона терма жамоаси сафида Шукурали Пўлатов, Дилёр Эрматов, Иқбол Бобохонов, Сардор Мирзаев каби маҳортли футболчилар тўп суришди.  “Қўқон-1912” жамоасининг умидли ўйинчиси Иқбол Маликжонов ҳам Фарғона вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганини таъкидлаш жоиз.
 

Универсиада – 2016
Футбол. Саралаш босқичи
Водий минтақаси
 
Фарғона – Андижон – 6:0
Наманган – Андижон – 8:0
Наманган – Фарғона – 1:3
 
Фарғона        2   2   0   0   9-1     6
Наманган      2   1   0   1   9-3     3
Андижон       2   0   0   2   0-14   0
 

Аброр Деҳқонов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика