Latest news

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

"Унион" бош мураббий Урс Фишер билан хайрлашди News

"Унион" бош мураббий Урс Фишер билан хайрлашди

Урс Фишер Берлиннинг "Унион" клубиб ош мураббийи лавозимидан кетди.

Ҳар икки томон ўзаро келишиб шундай қарорга келган. Бош мураббий клуб президенти Дирк Цинглер билан юзма-юз учрашуви вақтида якуний қарор қабул қилинган.

Фишер "Унион"ни 2018 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Швейцариялик мутахассис клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ Фишер жамоани Бундеслигага олиб чиқишни уддалади. Шунингдек, айнан Урс қўл остида "Унион" тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этди. Ўтган мавсум жамоа тўртинчи ўринни эгаллади ва ҳозирда Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқда. Бу ҳам "Унион" тарихида илк бор юз берган воқеалар саналади. 

Бугунги кунда "Унион" барча мусобақаларни инобатга олганда 14 ўйинлик мағлубиятли серияни қайд этмоқда. Бундеслигада Берлин жамоаси охирги, 18-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика