"Унион" "Бавария" билан Нюбелнинг ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда News

"Унион" "Бавария" билан Нюбелнинг ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда

"Бавария"нинг захира дарвозабони Александр Нюбель ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчига "Унион" қизиқиш билдирмоқда ва клуб Нюбелнинг икки йиллик ижараси борасида "Бавария" билан музокараларни бошлади.

24 ёшли дарвозабон "Бавария" сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 3та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Нюбель "Бавария"га 2020 йилнинг июлида "Шальке"дан ўтган ва клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика