Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  206 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Уммонда чемпион бўлишимиз керак! News

Уммонда чемпион бўлишимиз керак!

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган футболчилари номи маълум бўлди.
Таркибга назар ташлаган ўқувчи бу терма жамоадан фақат ва фақат мусобақа чемпионлигини кутишга ҳақли. Куни кеча ЎФФ томонидан мазкур мусобақада терма жамоа олдига мақсад қўйилмагани айтилди. Асло бундай бўламслиги керак, таркибга назар ташлар экансиз, озгина тактик билим ва шижоат чемпионликка етарли бўлишини кўриш мумкин. Япония ва БАА мусобақадаги асосий рақибимиз бўлиши мумкин. Аммо бизнинг гуруҳимиздаги жамоалар тўсиғидан ҳеч қандай баҳонасиз ўтишимиз лозим.

Қуйида асосий таркибдан ўрин олиши мумкин бўлган 11 нафар футболчини номма-ном келтириб ўтирамиз. Маълум сабабларга кўра, Элдор Суюнов Осиё чемпионатида иштирок эта олмайди. Ҳечқиси йўқ, Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Асилбек Омонов бор. Ҳимоя чизиғида "Пахтакор"да тўлиқ мавсумни ўказган Ҳошимов ва Исматуллаев. Хитойдан қайтган Егор Кримец. Бу уч футболчи 2 йилдан бери ОЧЛда мунтазам равишда иштирок этиб келаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, биз чемпион бўлишимиз керак. Фақатгина чап қанот ҳимоясидаги Фомин бироз ўринбосарлар таркибида ўтириб қолди.





Ярим ҳимоя чизиғида рақобат кучли. Владимир Козак ва Дилшод Жўраев ҳам таянч ярим ҳимоясида, ҳам марказий ярим ҳимояда бирдек тўп тепадилар. Козак ҳам ижодкор, ҳам бузувчи футболчи. Жамшид Искандеров сингари футболчи Осиё чемпионатида битта бўлса керак. Чап қанот ярим ҳимоясида Сардор Рашидов. Мавсум кашфиёти шу билан бирга МТЖ аъзоси. Хўш, айтингчи, биздан бошқа ким чемпионлик учун муносиб?

Тахминимизча, терма жамоамиз яққол иккита ҳужумчи билан ўйнамайди. Анча бўлиб кетди, ҳужумкор ўйин кўрсатамётганимизга. Бундай паллада "Нефтчи"нинг бугунги кундаги собиқ аъзоси Сардор Мирзаев ҳужум ортида, олдинда эса ё Абдухолиқов, ё Сергеев ҳаракат қилади. Таркиб чакки эмас, биз чемпион бўлишимиз керак. Энди баҳоналар ўтмайди. У ерда ўхшамади, бу ерда ўхшамади деган. Гап тамом, мухлис учун битта ўрин бор, у ҳам бўлса биринчи.

Захирада ўтирганлар ҳам чакки эмас. Ҳар бир ўйинчи учун муносиб ўринбосар бор. Бу мусобақа Шуҳрат Мақсудов учун катта мактаб. Аммо дебют мусобақа деб, уни синов майдонига айлантириш керак эмас. Мусобақа ўз номи билан мусобақа ва биз ундаги иштирокимизга қараб кейинги мавқеимиз ёки савиямизни рақибларга билдириб қўямиз. Қолаверса, Мақсудов олдида энди Исмоилов бор. Ёшлар билан ишлашда анча тажрибага эга ва натижаси билан исботлай олган.

Хуллас, баҳоналар ўтмайди. Биз ғалабаларга ташнамиз ва бу таркиб билан буни уддаласа бўлади. Шу кунга етиб келдик, мусобақада муваффақиятсизликка учрашга ҳаққимиз йўқ!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика