Latest news

11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  17 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1

Уммон бош мураббийи Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини солиштирди News

Уммон бош мураббийи Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини солиштирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.

Мусобақадаги илк рақибимиз Уммон терма жамоаси таниқли мутахассис Пим Вербек қўлостида турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Уммонликлар 13 ва 16 декабрь куни Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонишди. Эндиликда улар 27 декабрь куни Ҳиндистон билан куч синашишади. 30 декабрь куни эса Пим Вербек бошчилигидаги Умммон терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Голландиялик мутахассис 2007-2010 йиллар давомида Австралия терма жамоасини бошқарганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 2 январь куни эса Уммон терма жамоаси БААда Таиланд билан назорат ўйинида майдонга тушади.

Пим Вербек Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш имконияти юзага келганди, биз бу имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилдик. Собиқ жамоам аъзолари билан яна кўришишдан мамнунман. Бу мен учун ўзига хос ўйин бўлади".

Биласизми? Уммон Пим Вербек қўлостида Форс Кўрфази Кубогида ғолиб чиққан.

Уммон терма жамоаси 62 ёшли голландиялик мутахассис қўлостида яхши натижалар қайд этмоқда. Улар жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Форс Кўрфази Кубогида бош совринни қўлга киритишди. Мазкур ғалаба Пим Вербекни Уммон мамлакатининг қаҳрамонига айлантирди.

"Ҳа, бу ажойиб натижа бўлди. Биз мусобақа давомида Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн каби кучли терма жамоаларни енгдик. Финалда БАА терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратдик. Миллий қаҳрамон? Балки Уммонда мамлакат Султонидан кейин иккинчи ўринда турсам керак (кулади). Уммон кичик давлат. Футболда кучли бўлган қўшнилар устидан қозониладиган ҳар қандай ғалаба терма жамоа мухлислари учун ниҳоятда ёқимли бўлиши аниқ".

Пим Вербек Уммон терма жамоаси билан шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди.

"Осиё Кубогида биринчи ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Биринчи ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим. Тўғри, гуруҳимиздаги Япония ва Ўзбекистон биздан бир бош баланд жамоалар. Аммо биз уларга тенглашишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг жамоа ёш, таркибимиздаги кўплаб футболчилар яна 4-5 йил юқори савияда тўп сура олишади.

Осиё Кубоги олдидан Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш жуда муҳим. Австралиянинг тактикаси Ўзбекистон терма жамоасиники билан бир хил. Ўз ўрнида Австралия учун ҳам Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш фойдали деб ҳисоблайман", - дейди Пим Вербек.

Rating: +22   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика