Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  53 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди News

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги илиқ алоқалар давом этади.

 Кеча — 10 апрель куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон МОҚ биринчи вице-президенти Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига биноан Душанбеда бўлиб, ҳар икки ташкилотнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги борасида келишувга эришганди.

Бугун эса Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали билан учрашди. Бундан кўзланган мақсад қўшни республика футболи қитъада ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборат эди. Маълумки, Тожикистон миллий терма жамоаси 2019 йил БАА мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига йўлланмани қўлга кирита олмади. Шунга қарамай, маҳаллий футбол мухлислари яқин келажакдаги катта ғалабалардан умидвор.



Бу йўлда икки қўшни мамлакат футбол уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Келишувга кўра, Тожикистон футбол клублари ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши учун Ўзбекистонда имкониятлар кенгайтириб берилади. Бир неча йиллардан буён кузатилмаётган клублар ва терма жамоалар миқёсидаги ўзаро ўртоқлик ўйинларини тиклаш устида иш олиб борилади. Бу борада МОҚ ҳамда ЎФА тожикистонлик спортчиларни кутиб олишга доим тайёр туради.

Қайд этиш керак, Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти ҳам ҳисобланади. Тожикистон ҳам унга аъзо эканидан келиб чиқилса, энди қўшни мамлакат футбол федерацияси ҳам мазкур ассоциациянинг фаол аъзосига айланади ҳамда ўзаро ўртоқлик ўйинлари масаласига эътибор қаратади. Ўзбекистон спорти эса фақатгина шу билан тўхтаб қолмайди ва қолган қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари устида ҳам иш олиб боради.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика