Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Умид Аҳмаджонов Прокуратура органлари ходимлари ўртасидаги футбол мусобақаси финалида иштирок этди News

Умид Аҳмаджонов Прокуратура органлари ходимлари ўртасидаги футбол мусобақаси финалида иштирок этди

Юртимизда турли соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни, хусусан футболни оммалаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, бир қатор мусобақалар ўтказилмоқда.

Жумладан, Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилган бўлиб, бугун мазкур мусобақанинг Республика босқичи финал учрашуви бўлиб ўтди.  Тошкент темир-йўллари транспорти ва муҳандислик институтида ўтказилган финал ўйинида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар иштирок этишди.



Финал ўйинида Қашқадарё ва Тошкент вилояти прокуратураси жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз курашларга бой ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад Тошкент вилояти прокуратураси жамоасига кулиб боқди.

Финал учрашувидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Финалда муваффақиятга эришган жамоа аъзолари ҳамда мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши дарвозабонига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика