Latest news

12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  2 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади News

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади

ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумига старт берилгани ва 9 июнь куни Москвадаги “Спартак” клуби академияси майдонида мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бу йил ижтимоий лойиҳада дунёнинг 211 та мамлакатидан 1500 нафарга яқин болалар, миллий ассоциация делегатлари ва журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этяпти. Кеча кун давомида лойиҳанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Бугун, 14 июнь куни эса барча мамлакат аъзолари иштирокида “Москвариум” саройида катта форум бўлиб ўтди.

Тадбирни “Газпром” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков очиб берди. Шундан кейин Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ посбони Икер Касильяс сўзга чиқди. У ўз нутқида лойиҳанинг аҳамияти, футбол орқали дўстлар орттириш ва бирлашиш муҳимлигини таъкидлади.


Форум давомида мусобақа ғолиблари, турли номинацияларда энг яхши ёш футболчилар ва энг яхши ёш журналистлар тақдирланди. Ғолибларга совғаларни Россия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланган Александр Кержаков ва бошқа спорт юлдузлари топширишди. Тадбир якунида турли шоу-дастурлар ўтказилди ва қўшиқлар куйланди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу каби лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга ва уларда фаол иштирок этишга тайёр.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бутун дунёдаги болаларни футбол атрофида дўстлашишга ундаган ажойиб лойиҳа ҳисобланади. Ўзбекистон вакиллари мазкур лойиҳада иккинчи бор қатнашишига қарамай, анча фаол тарзда тадбирларда иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциациси бундан кейин ҳам дўстликка, бирдамликка чорловчи, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи, футболни оммалашишига, ўзаро ҳурматни ошишига олиб келувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади” , - дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика