Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Умид Аҳмаджонов: "Мухлисларимиздан яна озроқ сабр қилишларини сўрайман" News

Умид Аҳмаджонов: "Мухлисларимиздан яна озроқ сабр қилишларини сўрайман"

Кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида ташкил қилинган Осиё Кубоги-2019 қуръасини барча қатори Умид Аҳмаджонов ҳам кузатиб борди.

ЎФА вице-президенти билан қуръадан олдин ва кейин суҳбатлашиб фикрларини сайтимизда чоп этдик. Шу ўринда мухлисларни қизиқтираётган яна бир савол бор: бу терма жамоамиз бош мураббийи масаласи. Албатта, ўзаро суҳбат пайтида Аҳмаджоновга шу саволни ҳам бермасак бўлмасди.

Умид Маҳамаджонович терма жамоани ким бошқариши ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:  

- "Терма жамоамизга ким бош мураббий бўлиши ҳақидаги савол анчадан бери барчани қизиқтирмоқда. Мен бу ўринда мухлисларимизни жуда яхши тушуниб турибман. Лекин ишқибозлардан яна озгина сабр қилишларини сўрайман. Жаҳон чемпионати тугасин, терма жамоамизни Осиё Кубогига олиб борадиган мураббий ким бўлишини ҳамма билиб олади".

- "Ўзимиз ҳам ўша кун келишини кутяпмиз, лекин ҳозирча эълон қилишга шошилмай турамиз. Барчасини кейинроқ ОАВ ходимларини бир жойга йиғиб расман эълон қиламиз. Карлуш Кейруш варианти ҳақидами? Яширмайман, номзодлар орасида бу мураббий ҳам бор. Мен у киши билан Дубайда учрашиб гаплашганман. Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи албатта номи чиққан, машҳур мутахассис бўлади".

Х.Холиқов, Дубайдан махсус.

Rating: +114   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика