Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО News

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

"Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз", – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

"2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир", – деди Умид Аҳмаджонов.



Ўз навбатида меҳмонлар юртимизда бўлиб турганликларидан хурсанд эканликларини, мамлакатимиз ёрқин таассурот қолдирганлиги ҳақида гапиришди. Қолаверса, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ҳақида ҳам маълум қилишди.

"Тошкентга уч йил аввал ҳам келгандим. Қисқа вақт ичида шаҳарда юз берган ўзгаришларни кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб бораётгани халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам қисқа вақт ичида катта ислоҳотлар олиб борилди. Шу боисдан мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фақат хурсанд бўламиз" - деди жаноб Сузуки.

МОҚ раҳбари эса Ўзбекистонда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, нафақат спорт соҳасида, балки савдо, инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорликдан мамнун бўлишини, ҳар томонлама бирга ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Маълумки, бундан бир неча ой олдин Умид Аҳмаджонов Японияга ташрифи чоғида ҳам маҳаллий мутахассислар билан учрашиб, спорт тиббиёти соҳасида, спортчиларни Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича келишувга эришганди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳри мерияси ўртасидаги меморандумга биноан дзюдо ва спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ушбу шаҳарда олиб боришади.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика