Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати Ла лига ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шу келишувга асосан Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар юртимизга ташриф буюришди.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов испаниялик мутахассисларни юртимизда кўришдан хурсанд эканини таъкидлар экан, ўзбек футболи ривожи йўлида Испания тажрибасини ўрганиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Ла лига томонидан юртимизга  мутахассисларни жалб қилиш, улар томонидан семинарлар ташкил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимларига иш фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий маслаҳатлар зарурлигини айтиб ўтди.

Ўз ўрнида Ла лига бўлим бошлиқлари ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.

Хаис Рахмани ва Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика