Latest news

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  7 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  13 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  35 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда News

Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида махсус ишчи гуруҳ билан бўлиб турган ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қарши олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдонларини кўздан кечирди.

Жумладан, Умид Аҳмаджонов спортчиларнинг овқатланиш тизимини танқид остига олиб, спортчилар жисмонан бақувват бўлишлари учун калорияси кўпроқ овқатлар берилиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бу борада махсус кўрсатмалар берди.

Қарши шаҳар Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернатида янги барпо этилган, ўлчами 50 метрга 25 метр (50х25) бўлган сузиш ҳавзаси билан ҳам яқиндан танишилди.

Умид Аҳмаджонов спорт мутасаддилари билан суҳбатлашар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан Олимпия захиралари коллежларининг самарали ишлаши учун миллиардлаб маблағ ажратилаётганини, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини жиддий назорат қилиш ҳамда уларни тўғри йўналтириш барча учун бирдек муҳим ва аҳамиятли мажбурият эканини таъкидлади.

Зеро, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти айтганидек, “Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсат, олиб бораётган ислоҳотларга кўра юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак".


Умид Аҳмаджонов “Насаф” клубининг инфратузилмасини кўздан кечирди

ЎФА 1-вице-президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Насаф” клубининг уй стадиони бўлган “Марказий” ўйингоҳи, “Насаф” футбол академияси, “Насаф” футбол клубининг машғулотлар базаси ташриф буюрди. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Насаф” клуби раҳбарияти билан учрашиб,  ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

“Насаф” клуби футболчилари ва академияда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, стадионнинг аҳволи, машқ майдонлари ҳамда академия биносидаги вазиятни кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш борасида зарур маслаҳатларни берди.

Умид Аҳмаджонов “Насаф” клубидаги молиявий муаммолар тез орада бартараф этилишини, клуб оддий ходимидан тортиб раҳбариятгача барча ойлик маошларини тўлиқ олишларини таъминлашга ваъда бериб, бу масалани ҳал қилиш учун охиригача боришини айтиб ўтди. “Насаф” клуби Қашқадарё футболининг юраги эканини, ҳамда бу клуб иштирокисиз Суперлига ўйинларини тасаввур қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни яратиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтди.



“Мурувват” болалар уйи, Қарши шаҳар олимпия захиралари мактаб-интернати ва “Насаф” клуби академиясидан кейин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сув спорти турлари Спорт мактабида ҳамда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳларида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдонлари, сув ҳавзаларини кўздан кечирди. Олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Кун охирида эса  вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика