Latest news

10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  0 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  1 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  7 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  1 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  4 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  6 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади News

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади

Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.

“Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритганингиз билан Сизларни табриклайман! Олимпия терма жамоамизнинг ОСиё чемпионатида юксак натижасидан кейин мамлакатимиз футзал бўйича ҳам Осиёда ўз ўрнига эга эканини исботлай олганингиз учун Сизларга катта раҳмат!

Бутун мусобақа давомида катта шижоат ва юксак ватанпарвалик намунасини кўрсатиб, баҳсларда бор кучингиз билан ҳаракат қилганингизни барча мухлислар гувоҳи бўлишди. Айниқса, бронза медаллари учун Ироқ терма жамоасига қарши кечган ўйинда таркибдаги барча футзалчилар иродали ўйин намойиш қилиб, Осиё чемпионатининг совриндорига айланганингиз барчамизни чексиз хурсанд қилди.

Эндиликда бўлғуси мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилишда давом этасизлар, деган умиддаман”, - дейди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика