Latest news

14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  1 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  11 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  10 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда News

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда

Эртага Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида катта фестивал ташкил этилади.

Фестивал давомида турли спорт тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган. Асосий тантаналар шаҳар марказидаги "Турон" стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилади.
1 июнь куни ўтказиладиган тадбирда Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти футболчиларидан ташкил топган футболчиларга қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур спорт байрамида иштирок этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги спорт делегацияси ҳамда эстрадамиз юлдузлари Нукусга етиб келишди.

Делегация аъзолари Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Эртанги тадбирда футболчиларимиздан Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровлар ҳам иштирок этади. Қолаверса, U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам делегация билан Нукусга етиб келди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий тадбирни Championat.asia ҳам воқеа жойидан ёритиб боришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика