Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Умарали Раҳмоналиев: "Аргентинага ўзбек футболи қай даражада ўсаётганини кўрсатиш учун келдик" News

Умарали Раҳмоналиев: "Аргентинага ўзбек футболи қай даражада ўсаётганини кўрсатиш учун келдик"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев Аргентина билан ўйиндан олдинги расмий машғулотдан сўнг championat.asia сайтига интервью берди.

- Умарали, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечди?
- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик аъло даражада кетмоқда. Жамоавий шаклланиш, ўйин услубини янада мустаҳкамлаш жараёнлари кетмоқда. Сўнгги йиғинни Уругвайда ўтказдик ва бу бизга катта ёрдам берди. Сабаби иқлим ҳам, вақт тафовути ҳам Аргентина билан бир хил экан. Шу томонлама бу йиғин жуда фойдали бўлди.

- Аргентина мамлакатидаги шароитлар ҳақида нима дея оласиз?
- Худога шукур, Аргентинада барча шароитлар яратилган. Машғулот майдонлари ҳам ажойиб ҳолатда, шу боис эртага Аргентинага қарши очилиш ўйинида майдонга тушиб, боримизни бериб, юртимизга қувонч бағишлашга ҳаракат қиламиз.

- Бразилия терма жамоаси аъзолари мундиалнинг расмий тўпидан норози бўлишди. Сизларга ҳам сезилдими?
- Йўқ, бизда мусобақанинг расмий тўпи билан ҳеч қандай муаммо йўқ.




- Биринчи рақиб Аргентина терма жамоаси қай даражада ўрганилди?
- Назарий машғулотлар ўтказилди. Аргентинанинг услуби, қандай ўйин олиб бориши, кучли ва кучсиз жиҳатларини ўргандик. Бугунги якуний машғулотида бўлажак баҳсга сўнгги тайёргарликни ўтказамиз.

- Жамоанинг руҳий ҳолати қандай, терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги мақсади?
- Мақсадимиз олий! Бу ерга биз шунчаки иштирокчи сифатида келганимиз йўқ, Ўзбекистонни нимага қодирлигини, ўзбек футболи қай даражада ўсаётганини кўрсатиш учун келдик. Насиб қилса ичимизда ёниб турган, вужудимизда жўшқинлашиб турган олов орқали ўзбек футболини бутун дунёга намойиш этамиз.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди

Сантьяго Дель Эстеро, Аргентина




Argentina U20

Alejo Veliz - 27', Valentin Carboni - 41'

World Cup U20 Grp. A . Round 1

21/05/2023, 03:00

1
:
2
Finished

Uzbekistan U20

Makhmud Makhamadzhonov - 23'

45'
90'
27'  Alejo Veliz
41'  Valentin Carboni
59'  Maximo Perrone (Federico Redondo)
59'  Matias Soule (Luka Romero)
72'  Mateo Tanlongo (Ignacio Miramon)
72'  Valentin Carboni (Gino Infantino)
85'  Alejo Veliz (Maestro Puch Ignacio)
23'  Makhmud Makhamadzhonov
64'  Sherzod Esanov (Nodir Abdurazzakov)
77'  Pulatkhoja Kholdorkhonov (Rustam Turdimuradov)
85'  Diyor Ortikboev (Shakhzod Akromov)

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика