Latest news

01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  0 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  9 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  77 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас" News

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас"

Кеча Абу-Даби шаҳрида Осиёнинг 2016 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. БАА терма жамоаси аъзоси Умар Абдулраҳмон қитъанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бундай совринни қўлга киритиш катта шараф", - деб гап бошлади 25 ёшли Умар Абдулраҳмон ОФК президенти Шахй Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг қўлидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни олганидан сўнг.

"Бу фақат менинг ютуғим эмас, бу БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клубининг мураббийлари ва футболчиларининг ҳам ютуғи".

"Отам менинг ғалабаларимни кўриши ҳар қандай совриндан кўра қадрлидир. Мен барчасини отам ва оилам учун қилаяпман".

"Статистик маълумотларга кўра бу йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлибди. Шунга қарамай Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмадим. Шундай экан кейинги йилги мақсадим аниқ. Бундан ташқари келажакда яна Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман".

"Агар Европадан яхши таклиф тушса албатта уни кўриб чиқишим керак. Бироқ "Ал Айн" ажойиб клуб, унинг таркибида ўйнашни кўпчилик орзу қилади", - дейди Умар Абдулраҳмон ОФК расмий сайтига.  

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика