Latest news

12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  0 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  1 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  7 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  20 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  27 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори News

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори

Мирзаев Улуғбек Абдусатторович "Бунёдкор" футбол клуби директорлиги лавозимига қайтди.

«Бунёдкор» футбол клубида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган, 2019 йил 8 январь куни жамоага директор этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев қисқа танаффусдан кейин раҳбарлик лавозимида иш бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги илк мавсумдаёқ Суперлигада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларга эга чиқиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олган ва Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этган эди.     

Шунингдек, Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида маркетинг йўналишида олиб борилган самарали ишлар туфайли жамоа реклама-ҳамкорлик шартномаларидан маълум суммада маблағ ишлаб топишга муяссар бўлди. Қолаверса, ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли идора этилиши натижасида бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган қарзларнинг кўп қисми тўлаб берилди. Энг асосийси, жамоа 2020 йилги мавсумга футболчи, мураббий ва ходимлардан қарз бўлмай кириб келди. 

"Қисқа муддатли танаффусдан кейин директорлик лавозимига тикланган Мирзаев Улуғбек Абдусатторовичнинг «Бунёдкор»га қайтиши самарали бўлишини тилаган ҳолда раҳбарлик фаолиятига омад тилаб қоламиз!", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика