Latest news

15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  5 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш" News

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида клублар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Хусусан, яқинда "Андижон" бош директори этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев кейинги йилги режалар ҳақида тўхталди. 

"Хабарингиз бор, йилнинг асосий қисмини "Бунёдкор"да ўтказдим. Сўнгги 4 йил давомида мазкур клубда бош директор лавозимида ишладим. Ноябрь ойи ўрталарида "Андижон" клубидан таклиф бўлди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ишга таклиф қилдилар. Мақсад "Андижон" жамоасини кучайтириш. Жамоанинг кейинги йил Суперлигада муносиб иштирок этишини таъминлаш. Кучли футболчилар билан музокара олиб бориб клубга жалб қилиш, мавсум тараддудини юқори савияда ўтказиш. Ҳамма масалани кўтардилар. Энг асосийси "Андижон" клуби бутун Андижон футболини бошқариши керак. Бутун футбол мактаблари, академиялар "Андижон" клуби учун ишлаши лозим. Бирорта ёш футболчи клубимиз эътиборидан қолиши керакмас. Иккинчидан футболчи Андижон вилоятидан бошқа вилоятга бежиздан-бежиз шунчаки ўтиб кетиши керакмас. Тизм ишлаб чиқдик. Буни тақдим қиламиз. "Андижон" бутун вилоят ривожланиши устида туради. Албатта худуди ассоциация билан биргаликда. 

Олдинда ишларимиз кўп. Катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Мана янги формат лойиҳаси эълон қилинмоқда. Эндиликда Суперлигада 10-ўринни эгаллаган жамоа ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Шундай жамоа қилишимиз керакки, биринчи йил учун 10-ўриндан тепада юрадиган. Ниятларимиз бор. Жамоамиз имкон қадар юқори ўринда юрсин. Лекин рақобатни кўряпсиз. Дастлабки босқич учун камида ўрнимизни ўртароқ поғонада сақлаб қолишга эътибор қаратяпмиз. Лекин 2024 йил Андижон футболи ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Жамоамиз 1964 йил ташкил қилинган. Шу юбилей учун Андижонга нимадир тақдим қилишимиз керак", - дейди Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика