Latest news

23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  18 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш" News

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида клублар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Хусусан, яқинда "Андижон" бош директори этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев кейинги йилги режалар ҳақида тўхталди. 

"Хабарингиз бор, йилнинг асосий қисмини "Бунёдкор"да ўтказдим. Сўнгги 4 йил давомида мазкур клубда бош директор лавозимида ишладим. Ноябрь ойи ўрталарида "Андижон" клубидан таклиф бўлди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ишга таклиф қилдилар. Мақсад "Андижон" жамоасини кучайтириш. Жамоанинг кейинги йил Суперлигада муносиб иштирок этишини таъминлаш. Кучли футболчилар билан музокара олиб бориб клубга жалб қилиш, мавсум тараддудини юқори савияда ўтказиш. Ҳамма масалани кўтардилар. Энг асосийси "Андижон" клуби бутун Андижон футболини бошқариши керак. Бутун футбол мактаблари, академиялар "Андижон" клуби учун ишлаши лозим. Бирорта ёш футболчи клубимиз эътиборидан қолиши керакмас. Иккинчидан футболчи Андижон вилоятидан бошқа вилоятга бежиздан-бежиз шунчаки ўтиб кетиши керакмас. Тизм ишлаб чиқдик. Буни тақдим қиламиз. "Андижон" бутун вилоят ривожланиши устида туради. Албатта худуди ассоциация билан биргаликда. 

Олдинда ишларимиз кўп. Катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Мана янги формат лойиҳаси эълон қилинмоқда. Эндиликда Суперлигада 10-ўринни эгаллаган жамоа ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Шундай жамоа қилишимиз керакки, биринчи йил учун 10-ўриндан тепада юрадиган. Ниятларимиз бор. Жамоамиз имкон қадар юқори ўринда юрсин. Лекин рақобатни кўряпсиз. Дастлабки босқич учун камида ўрнимизни ўртароқ поғонада сақлаб қолишга эътибор қаратяпмиз. Лекин 2024 йил Андижон футболи ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Жамоамиз 1964 йил ташкил қилинган. Шу юбилей учун Андижонга нимадир тақдим қилишимиз керак", - дейди Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика