Latest news

00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  6 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш" News

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида клублар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Хусусан, яқинда "Андижон" бош директори этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев кейинги йилги режалар ҳақида тўхталди. 

"Хабарингиз бор, йилнинг асосий қисмини "Бунёдкор"да ўтказдим. Сўнгги 4 йил давомида мазкур клубда бош директор лавозимида ишладим. Ноябрь ойи ўрталарида "Андижон" клубидан таклиф бўлди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ишга таклиф қилдилар. Мақсад "Андижон" жамоасини кучайтириш. Жамоанинг кейинги йил Суперлигада муносиб иштирок этишини таъминлаш. Кучли футболчилар билан музокара олиб бориб клубга жалб қилиш, мавсум тараддудини юқори савияда ўтказиш. Ҳамма масалани кўтардилар. Энг асосийси "Андижон" клуби бутун Андижон футболини бошқариши керак. Бутун футбол мактаблари, академиялар "Андижон" клуби учун ишлаши лозим. Бирорта ёш футболчи клубимиз эътиборидан қолиши керакмас. Иккинчидан футболчи Андижон вилоятидан бошқа вилоятга бежиздан-бежиз шунчаки ўтиб кетиши керакмас. Тизм ишлаб чиқдик. Буни тақдим қиламиз. "Андижон" бутун вилоят ривожланиши устида туради. Албатта худуди ассоциация билан биргаликда. 

Олдинда ишларимиз кўп. Катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Мана янги формат лойиҳаси эълон қилинмоқда. Эндиликда Суперлигада 10-ўринни эгаллаган жамоа ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Шундай жамоа қилишимиз керакки, биринчи йил учун 10-ўриндан тепада юрадиган. Ниятларимиз бор. Жамоамиз имкон қадар юқори ўринда юрсин. Лекин рақобатни кўряпсиз. Дастлабки босқич учун камида ўрнимизни ўртароқ поғонада сақлаб қолишга эътибор қаратяпмиз. Лекин 2024 йил Андижон футболи ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Жамоамиз 1964 йил ташкил қилинган. Шу юбилей учун Андижонга нимадир тақдим қилишимиз керак", - дейди Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика