Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  55 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  9 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Улуғбек Бақоев тарихий натижадан сўнг нималар деди? News

Улуғбек Бақоев тарихий натижадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" 0:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.



Ўйини оладиган бўлсак, бугунги баҳс жуда катта қизиқиш уйғотиши аниқ эди. Чунки медаллар йўлида биз, АГМК, "Насаф" жамоалари қаттиқ курашди. Ўйин анча яхши бўлди, жонли ўйини кўрдик. Мезбонларда бир нечта яхши вазиятлар бўлди, бизда ҳам бўлди. Бироқ рақибники анча кўпроқ бўлди. Сўнгги дақиқаларда жамоамиз пеналти тепишга эришди ва ғалабани қўлга киритдик. Биз энг минимум натижага умид қилган эдик, бахтимизга энг мукаммалига эга бўлдик. Бу йили "Сўғдиёна" ва АГМК медалларга "Насаф"дан кўпроқ ҳақли эди. Мавсум давомида биз ва АГМК жамоаси иккинчи ва учинчи ўрин учун курашни давом эттирди. Уларни учинчи ўрини олишганлари билан табриклайман. Ажойиб натижа учун жамоамиз футболчиларга ва жамоа раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Барча жиззаҳлик мухлисларни ажойиб натижа билан табриклайман.

Мавсум ўрталарида жамоангиз ўйини ҳақида бир нечта мақолалар чиқди. Сиз эса уларга мавсум якунида кўрамиз, дедингиз...

Тўғрисини айтганда, бу журналист ким эканлигини билмайман. У қаердан бундай статистикани олганини билмайман. Футболда кўплаб натижаларни ҳисобга олиш керак, бироқ у биз ҳақиқатдан ҳам энг ёмон бўлган вазиятлардаги статистикани олганди. Жамоа учун фақат натижа керак. Жамоа бу учун қандай ўйнайди. Истаса ҳимоядан ўйин олиб боради ёкида ҳужум қилиб. Сиз эса бор футболчиларидан фойдаланган ҳолда ўйин тактикасини ишлаб чиқасиз. Футболчилар ҳужумда ҳам анча яхши ҳаракат қилишади, бироқ улар ҳимоявий футбол орқали янада яхшироқ ўйин олиб боришгани учун ҳам биз шундай ҳаракат қилдик. Бундай жамоалар жуда кўп. Унинг фикрлари хато эди ва гапларини қайтариб олгани маъқул.


Ўша журналист (Фахриддин Рўзиев)га тақдирлаш маросимида кумуш медалингизни тақиб қўйсангиз қандай бўлади?

Бу мураббийлик фаолиятимдаги илк медалим. Менимча, бу мен учун энг муҳим ва унутилмас медал бўлади. Шу сабабли ҳам барча футболчиларимга шундай ажойиб лаҳзаларни тақдим этганлари учун миннатдорчилик билдираман. 

Агар "Пахтакор" кубок баҳсларида ҳам ғалаба қозонса, "Сўғдиёна" ОЧЛ саралаш баҳсларида "Ал-Гарафа"га қарши майдонга тушади. Шу сабабли ҳам жамоанинг селекция ишлари қандай бўлади?

Биз ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрмадик. Ҳали якунланмаган ишлар бор ва буни омма олдида гапирмаган маъқул. Ҳозирча бу ҳақида гапирмайман. Барчани бугунги натижа билан табриклаб қоламан.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика