Latest news

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди" News

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Гувоҳи бўлганингиздек, "Насаф" ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда эса ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига йигитларнинг руҳиятида тушкунлик бор эди. Уч нафар футболчимиз жароҳат олди. Рақиб ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди. Улар охирги турда "Пахтакор"дан устун келганди. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. 

— Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? 

— Ҳакамнинг қарорлари ҳақида такрорий вазиятларни кўриб чиққач, фикр билдиришим мумкин. Чермелга қизил карточка кўрсатилган вазиятда унга нисбатан агрессев ўйин намойиш этилганди. Унинг боши қонади ва шифокор ёрдамига муҳтож бўлди.

- Футболчилар жисмоний жиҳатдан ютқазишдими?

- Эътибор беринг, охирги ўйинда жисмоний жиҳатдан ҳам, руҳий томонлама кўп куч сарфладик. Бу борада тайёрланиш осон бўлмади. Бугунги ўйинда ҳам иккита мажбурий ўзгартиришни амалга оширдик. 

- Жасур Ҳасановга нима бўлди? 

- Оёғининг орқа сон қисмида муаммо бор. Виталий Денисовда ҳам шундай. 

- Кубокда жамоа олдига мақсад қўйилганми?

- Мавсум аввалида жамоа олдига максимал вазифалар қўйилганди.  Футболда нимадир ўхшайди ёки йўқ. Биз имкон борича ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 2-3 жамоада имконият мавжуд", — деди жиззахликлар устози.

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика