Latest news

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз" News

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев. 

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? "Пахтакор" биланми ёки бугун "Локомотив"га қарши? 
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- "Сўғдиёна" дастлаб "Пахтакор"ни, кейин "Локомотив"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?

- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сесация десангиз майли сенсация бўла қолсин. Бу ҳақдa ўйлаганим йўқ.

- "Сўғдиёна" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?

- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?

- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.



Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика