Latest news

15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  1 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш" News

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ҳаммага хайрли кеч. Наманган менга бегона эмас, бу ерга келганимдан хурсандман. 

Мухлисларни мавсум старти билан табриклайман!

"Навбаҳор" яхши жамоа, ҳар бир чизиғида кучли футболчилар тўп тепишади.

Ўйинга келсак, ҳар икки жамоада яхши вазиятлар юзага келди, биз эса тактик ишланмалар орқали "ёпиқ" ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга алоҳида ташаккур 

билдирмоқчиман", – дейди Улуғбек Бақоев.

Легионер дарвозабон Милан Митрович нега кўринмади?

Унинг қизи бетоб бўлиб қолган, шу боис эртага операция қилинади. Бу ҳаётда асосийси, оила ва болалар. У тезда жўнаб кетишига тўғри келди.

Бугунги ўйиндан нимани кутгандингиз?

"Навбаҳор" тажовузкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, бизда хавфли ҳолатлар юзага келди, агар уларни муваффақиятли тугатганимизда, ҳисоб 0:1 эмас, ундан каттароқ бўлиши мумкин эди.

"Навбаҳор"ни нимани эвазига мағлубиятга учратдингиз?

Биз кичик имкониятдан унумли фойдаландик, "Навбаҳор" ўйинни назорат қилиб, чиройли ўйнади ҳамда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. 

"Сўғдиёна" олдига қандай вазифа қўйилган?

Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш. Қолганини вақт кўрсатади.


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика