Latest news

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Улуғбек Бақоев: "Икки нафар ҳимоячи билан шартнома туздик" News

Улуғбек Бақоев: "Икки нафар ҳимоячи билан шартнома туздик"

"Бухоро" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Жуда иссиқда ўйнадик. Менимча бугун муносиб натижа қайд этдик. Рақибимизнинг мақсадлари ва айни пайтда олий лигада биринчи ўринда бораётганини барча билади. Олдинда иккинчи ўйин бор.

Филипосян Москвага учиб кетди. Жароҳатини текширтириб қайтади. Уни иккинчи даврада кутамиз.

Баенко куни кеча уйланди. У анча олдин биринчи давра тугаши билан тўйини белгилаб қўйган эди. Ўша пайтда кубок ўйини қўйлиши режада йўқ эди. Уни ҳам иккинчи даврада жамоада кутамиз.

Кирилл Пасичник соғлигини даволаб бўлди ва иккинчи даврага тўлиқ тайёр бўлади.

11 июль куни иккинчи даврага тайёрграликни бошлаймиз. Мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Менимча биринчи даврада муносиб иштирок эта олдик. Иккинчи даврада ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнашга ваъда берамиз. Умид қиламизки иккинчи даврада янада яхшироқ натижа қайд этамиз.

Икки нафар ҳимоячи билан шартнома тузиб бўлдик. Аммо ҳозирча буни ошкор қилмай тураман. Ивор Вейцер ҳам иккинчи даврада жамоамизда ўйнашга ваъда берган", - дейди Бақоев.  

"Бухоро" матбуот хизмати


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика