Latest news

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  8 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  415 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Улуғбек Бақоев: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ" News

Улуғбек Бақоев: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок эди.





Ўйин ҳақида

- Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кимда ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлса, ўша жамоа ютади. Дастлаб пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг яна дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб юзага келган вазиятдан фойдалана олмагандан сўнг йигитларда ғалабага бўлган ишонч пайдо бўлди. Бугунги ўйин учун жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдираман. Футболда гол урган ютади. Мухлислар ҳам бугунги ўйинни томоша қилиб завқланишди деб ўйлайман, уларни ғалаба билан табриклайман.

- Кейинги ўйинда "Бунёдкор" билан ўйнайсизлар. Шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғини айтсам, бугунги ғалабадан сўнг ўзимга келиб улгурганим йўқ. "Бунёдкор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйинда "Сўғдиёна" дарвозасига икки бор пенальти белгиланди. Бу холатга "Турон" билан бўлган ўйиндаги ҳакамликнинг таъсири бор деб ўйлайсизми?

- Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Бунга тегишлича ҳакамлар қўмитаси баҳо беради. Биз кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика