Latest news

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади" News

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев мазкур учрашув юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

- Улуғбек ака, аввало “Андижон”га қарши учрашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун “Андижон” жамоаси билан ўйнадик. Бу клубни Суперлигага чиқиш вазифаси бор. Шу боис жамоа курашувчан. Ўзига яраша кучли. “Андижон”нинг асосий қуроли стандарт вазиятлар ва биз айнан стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида об-ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Ҳозир Рамазон ойи, кўп футболчилар рўза тутишяпти. Шу боис ўйинни бироз кечроқ ўтказса ҳам бўларди. Ўйин дурангга лойиқ деб ўйлайман. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Биринчи бўлимда асосий ўйинчиларнинг майдонга туширилмагани “Андижон”ни менсимаганлик билан боғлиқми ёки таркибда ўзгаришларни хоҳладингизми?

- Биласизми, жамоада баланс бўлиши керак. Барчага ўйин амалиёти керак. Шу сабабли кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Кимдир кўп ўйнайди, кимдир озроқ. Шунинг учун ротация қилдик. Бизда фақатгина 11 футболчи асосий таркиб аъзолари эмас, балки барча ўйинчилар асосий таркибга муносиб.

- Жамоа ҳимоячилари стандарт вазиятларда ўта ёмон ўйнади. Бунга сабаб нима ёки ҳимоячилар тайёр эмасмиди?

- Бугун “Андижон” жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади. Боя айтганимдек, бу уларнинг асосий қуроли. Кўрган бўлсангиз, охирги ўйинларда “Андижон” фақат стандартлардан фойдаланяпти. Шунинг учун бу уларнинг устун жиҳати ҳисобланади.

- “Сўғдиёна” етакчиси Жасур Ҳасанов икки ўйиндан бери кўринмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоа сардоримизни кичик жароҳати бор. Шунинг учун кейинги учрашувга сақладик.

- Филипосянни Суперлига ўйинларида захирада қолдиряпсиз. Кубок беллашувларида эса асосий таркибда туширяпсиз. Нима учун унга Суперлигада ишонч билдирмаяпсиз?

- Йўқ, бу ерда гап ишоняпти ёки ишонмаяпти, деган нарсада эмас. Артём Филипосянга келсак, бизда 3 та марказий ҳимоячи бор. Сардор Қулматов, Марко Колакович ва Филипосян. Бизнинг ўйин схемамиз бўйича иккита марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Шу сабабдан Филипосянни Кубок ўйинларида спорт формасини ушлаб туриши учун ўйнатяпмиз. Футболчини яхши ёки ёмон деб айтмайман. Биз унга албатта ишонч билдирамиз.

- Учрашув тугаганидан сўнг, футболчиларингиз майдонда машғулот ўтказишди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Бугун кам ўйнаган футболчиларга дастур бўйича машғулот ўтказишимиз керак эди. Чунки эртага йигитларга дам берилади, қолаверса, йўлда бўламиз. Лекин айрим сабабларга кўра бу машғулотни ўтказа олмадик. Чунки ўйнамаган футболчиларга кўпроқ юкламалар бериб машғулот ўтказмоқчи эдик.

- Ўйинда про лиганинг кучли клубларидан бири бўлган “Андижон”дан қанчалик қаршилик кутгандингиз ва тахминларингиз қанчалик ўзини оқлади?

-  “Андижон” жамоаси менга жуда ёқди. Ўйинчилари ҳам яхши. Менимча, “Андижон” Суперлигага чиқиш вазифасини бажаради.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика