Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Улуғбек Бақоев: "Адолат билан қараганда ўйин дурангга мос тарзда ўтди" News

Улуғбек Бақоев: "Адолат билан қараганда ўйин дурангга мос тарзда ўтди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор"нинг олдига қўйган мақсади, таркибдаги футболчиларнинг номлари барчага маълум. Улар шунга яраша ҳар ўйинда борларини беришади. Биринчи ўринда икки жамоага ҳам ўйин учун раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, гол урдик. Жавоб голи узоқ куттирмади. Иккинчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилиши кутилганди. Чунки уйда ўйнамоқда. Режамиз қарши ҳужумда ўйнаш эди. Умуман олганда, икки жамоада ҳам ҳеч нарса ўхшамади. Балки дуранг бугунги ўйин учун адолатдан бўларди. Сўнгги дақиқада футболчимиз гол уриб, ғалаба келтирди. "Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", – деди Бақоев.

- "Сўғдиёна" яқинда халқаро майдонда иштирок этади. Жамоа натижага асосланган ўйин ташкил қилади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Бугун майдонда кураш бўлди. Мураббийнинг вазифаси ҳар бир ўйинда натижа кўрсатиш. Жамоа натижа учун ўйнайди. Биз иккинчи рақам остида ўйнадик. Чунки "Навбаҳор" кучли жамоа. Топ-футболчиларга эга. Халқаро майдонда Жиззах эмас, бутун Ўзбекистон номидан қатнашамиз. Агарда "Навбаҳор" ҳам ОЧЛ ёки ОФК кубогига чиқса, биз ҳам мухлислик қиламиз. Бу ерда битта жамоа эмас, бутун юрт шаъни турибди. Ўйин тугайди. Дўстона муносабатлар йўқолмаслиги керак. Футболда натижа бўлиши учун боримизни берамиз.

- Олдимизга босқичма-босқич ривожланишни мақсад қўйганмиз. Максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида самарасини кўрамиз. Агарда ўйин дуранг билан тугаганда бунга рози бўлар эдик. Чунки сафарда ўйнаяпмиз. Менинг шахсий фикрим шундай.

- Мураббий сифатида "Навбаҳор"нинг кучсиз чизиқлари ҳақида нима дея оласиз?

- Тенг ва курашларга бой ўйин бўлди. Кучсиз чизиқлар ҳақида гапирмайман. Ўз вақтида "Навбаҳор"да ўйнаганман, фаолиятимни Наманганда якунлаганман. Шу боис ёмон фикр билдирмаган бўлардим.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика