Latest news

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди!  1 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди" News

Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Вадим Абрамов "Динамо"га келгач руҳий кўтарилиш пайдо бўлгандек туюлди. Бу менимча янги бош мураббий туфайли бўлди. Рақиб футболчилари ишончли ўйнашди ва ҳатто тезкор гол уришди. Бизга икки карра қийин бўлди, шу боис ўйлашимча "Динамо" яхши ўйнади. Биз ҳам яхши ҳаракат қилдик ва учрашув сўнггида ғалабани илиб кетдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Бақоев.

- Норхонов, Ҳасанов ва Саломов баҳсни захирада бошлашди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Норхонов яқиндагина жароҳатидан қутулди. Саломов ва Ҳасанов эса ротация туфайли захирада қолишди. Барчага бирдек юклама беришни мақсад қилганмиз. Кейинги ўйинимиз ОФК кубоги доирасида бўлади, шу боис уларга бироз дам бердик. Бу футболчилар иккинчи таймда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб беришди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика